30 October 2020
14:33 - Шавкат Мирзиё Сеул шаҳрида Шимолий Иқтисодий Ҳамкорликнинг Иккинчи халқаро форумида онлайн режимда иштирок этгани ҳақида

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг таклифига биноан 30 октябрь куни Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтган Шимолий Иқтисодий Ҳамкорликнинг Иккинчи халқаро форумида иштирок этибди ва ҳатто нутқ сўзлабди.

Ушбу маросим Президент Мун Чже Ин ташаббуси билан ўтказилган бўлиб, бу гал унинг ишида Қозоғистон, Туркманистон ва Мўғулистон етакчилари ҳам иштирок этишибди.

Хабарларда айтилишича, Шавкат Мирзиё ўз нутқида жаҳондаги мушкул вазият ва глобал инқироз шароитида айнан шундай кўп томонлама мулоқот янги хатар ва таҳдидларга самарали қарши туриш учун имконият яратиб, мамлакатларимиз барқарорлиги, фаровонлиги ва изчил тараққиётини таъминлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлаганмиш. Шу муносабат билан у халқаро сиёсатнинг энг муҳим жиҳатлари ва минтақавий ҳамкорлик истиқболларига тўхталиб ўтганмиш.

Шавкат Мирзиё ўз нутқида COVID-19га қарши курашиш учун яқин мувофиқлашув ва кенг халқаро ҳамкорлик зарурлигини қайд этибди, Корея компаниялари билан биргаликда ташкил этилаётган фармацевтика кластери негизида самарали вакцина ва зардоблар, касалликларни тез ва аниқ ташхислаш тизимларини ишлаб чиқиш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттириш таклифи билдирибди. Бундан ташқари, замонавий лабораториялар яратиш ва чегаралардаги санитария назорати пунктларини модернизация қилиш каби масалаларни тилга олибди.

Хуллас, Мун Чже Ин ташаббуси билан Сеулда халқаро масхарабозлик амалга оширилибди.