Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлиги хабар қилишича, ишчи кучи ортиқча бўлган минтақалардан мамлакатнинг теримчиларга эҳтиёжи сезилаётган вилоятларга жўнатиш ва терилган ҳар бир килограмм пахта учун қўшимча рағбат сифатида устамалар ўрнатилганлиги ҳақида ярим ёлғон, ярим рост маълумотлар тарқатмилоқда.
Қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хомашёсига биринчи теримда 1000 сўм, иккинчи теримда 1400 сўм маблағ тўланадиган бўлса, мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида, шу жумладан, Жиззах вилоятида ҳам 1 килограмм пахта учун 200 сўмдан устама ҳақи берилаётгани ҳам айтиб келинмоқдамиш.
Кеча, 25 сентябрда Наманган ва Андижон вилоятларидан ихтиёрий равишда пахта теримида қатнашиш истагини билдирган фуқаролар дастлабки поездларда йўлга чиқишганмиш, уларнинг биттаси Намангандан йўлга чиққанмиш, 700 дан кўпроқ киши Жиззахга жўнаганмиш. Хўш, Андижондан қанча одам Жиззахга жўнади, бу ҳақда ҳеч нарса айтилмаган.
Хабарларда эслатилишича, бундан иш билан Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги “Paxtakor teks” кластер қўшма корхонаси шуғулланаётган эмиш.
Қаранг, энди бундай ишларни қилиш турли кластер корхоналарга топширилибди, демак, айнан улар энди ҲАҚИҚИЙ ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ эмиш. Бу масхарабозлик эмас, оддий ШАРМАНДАЛИК!