23 September 2020
08:15 - Юсуф Жума: ЭРДАМ битикларидан бўлаклар - Суннат сўзининг туб тушунчаси не?! (1-чи қисм)

Юсуф Жума

ЭРДАМ битикларидан бўлаклар -
Суннат сўзининг туб тушунчаси не?!

Ўғиз -Турк элининг донгли кечмиши, миллион йиллик ўтмиш, бугун, келажак ҳақидаги қарашлари.

Ҳозир 913348 йил …
Ўзбекистонда очарчилик.
Сўзидан қон иси келаётган Зокиржон Алматовга бир савол - Америкада ўқ йўқ эдими?!

Шавкат Мирзиёевга минг бир савол. Видеоселекторлар.
Сўраб туринглар, Сизга берилади. Излаб туринглар, топасизлар.
Тақиллатиб туринглар, эшик очилади. Чунки ҳар бир сўраган олур, излаган топар, Тақиллатганга эшик очилар. - Ҳазрати Исо Масиҳ .

Бировнинг кўзидаги зирапчани кўрасан, Ўзингнинг кўзингдаги ходани кўрмайсан.
Ҳазрати Исо Масиҳ .

Шоҳона дастурхон, теграсида шоҳу уруғ-аймоғи, қуда-андалар, сўтак куёвчалар…
Ютоқи юҳолар кеча-кундуз чайнашадилар, тўймайдилар…
Дастурхонда ягона емиш - шоҳнинг боши…
Кўзи тўқ ҳукмдорнинг улуси тўқ бўлади,
Кўзи оч - паст тождорнинг эли оч-йўқ бўлади.
Кўзни тўйдирадиган фақатгина ор-номус,
Орсиз подшо бўлса ҳам кўзлари суқ бўлади.

Балки атрофлича билмаган нарсаларини ёлғонга чиқарадилар.
Қуръони карим-Юнус сураси, 39-оят.

1.
Номард шоҳсан - номардларга муносиб шоҳсан!
Буюк Ҳомер.

Гапириш, ёзиш - кўзгу-кўзўнгу, дононинг донолигини, нодоннинг нодонлигини кўрсатади. Оқиллар қарашдан қочадилар - кўринишларидан кўнгиллари тўлмайди, аҳмоқлар бетиним қарайверадилар - чунки улар сўқир - қаршиларида кўз ўнгу турганини кўрмайдилар…

“Мустақиллик куни” (Ўзбекистон бир секунд ҳам мустақил бўлмади. Сотқин Каримов номига бўлса ҳам май ойидан мустақиллик байрами ҳақида қарор чиқарарди. Мирзиёев августнинг охиригача индамайди – Кремлга ялтоқланади. Ялтоқилар билан юрт озод бўлармиди?!)

Ш.Мирзиёев ВВСнинг ўзбек бўлимидаги ЮТОҚИлар сўзича “кенг қамровли”нутқида (ВВСдаги “доҳийлар” илмича чўпон фақат қўй ҳақида гапирса-нутқи тор қамровли, агар эчки,қўзичоқ, сигир, улоқлар ҳақида сўйласа кенг қамровли бўлади - нақадар доҳиёно- қойил) - тўғриси вайсақиликда -
Ўзбекистонда янги бир уйғониш - Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилаётганини билдирибди.

Шавкат Миромонович камтаринлик қилибдилар, ахир пойдеори ҳам, ўзи ҳам аллақачонлар яратилдику - Учинчи Ренессанс - Туркистон элини қирган ўрис қирғинчиларига ўрнатилган ёдгорлик - Бутхонаку?!

Очун очун бўлиб, бунақа номуссизликни кўрмаган!!!
Шу номуссизликка, шу номуссизга бардош этган номуссиз эл уйғонган элми?!

Туркистон учун шаҳид бўлган ота боболарининг қотилларига бутхона - ёдгорлик қурдирган ўрис босқинчиларининг номларини бутхонага битдирган сотқинни Президент деб тоқат этган элга Тангрининг қарғиши ёғмаяпдими?!
Сотқин ҳукмдор Тангрининг қарғишларидан энг даҳшатлиси эмасми?!
Токи бу иркит бутхона ер юзидан йўқотилмаганича улус оёққа туриши шарт!
Бир айтиб, сўнгра эсдан чиқариб юбориладиган фожеа эмас!
Ахир отангнинг гўрининг устига кимдир ҳожатхона қурса унитиб юборасанми?!
Бу ҳожатхонадан баттар эмасми?!…

2.
Қачон бу эл сўрайди:
Ҳар йили Ўзбекистонда юздан ортиқ олтин конидан юзлаб тонна олтин қазиб олиняпди - қани ўттиз йиллик тилло?!
Қани бизнинг уран?! - Қани газимиз?! - Минг турли ер ости бойликларимиз қани?! Қачонгача биз қул бўламиз?!
Ўзбекистонни қачонгача ўриснинг Қулистони этасан?!
Қулистонда солиқчилик - қачонгача қароқчилик поғонасидан ҳам юқорилигича қолади?!…

Ўзбекнинг интернет олами - ғийбат олами. Қачон миллат, юртнинг ўрисга хом ашё базаси эканини - бош бош оғриқ - бош муаммо Россияга қарамлик, сотқинлик эканини англайди?!

Касб ҳунар ўргатиш, рус тилини ўргатиш тўғрисидаги Ш. Мирзиёевнинг қарори ўрисга қулчилик ва ўрис тилини давлат тили этиш қарори эмасми?! КГБнинг режаси эмасми, қулларни талаш эмасми?!

Элни четда ҳимоя этармиш,ўзбекни юртда ҳимоя этмаган четда ҳимоя этадими?!

Нечун Ўзбекистондаги ўрислар, арманилар, … ўзгалар қул эмассу, ўзбеклар қул?!
Туркманистон Президенти тўғри қилди - ўрис мактабларини ёпди, Кремль ноталарига тупурди - у эр -ори бор…

3.
Янги Ўзбекистоннинг чин кўриниши. Бесаноқ тоғлар устида бир қизалоқ яшарди. Бу тоғлар оддий тоғлар эмас, тошлардан бино бўлган тоғлар эмас - олтин тоғлари, кумуш, уран тоғлари. Минг хил жавоҳирлар тоғлари.

Бесаноқ уммонлар устида бир қизалоқ яшарди - бу уммонлар газ уммонлари. . . Бесаноқ олтин конлар устида очдан ўлди қизалоқ. . .

Бесаноқ газ уммонлари устида қора қишда, совуқ хонада - сув яхлайдиган мактабда очликдан ўлди юпун қизалоқ. Пандемия боисдир деб ўйламанг, пандемиядан бир йил бурун, 2018 йил декабрда Қоракўлда.

Ўзбекистон учун пандемия - сотқин тўралар юз йиллардан буён. Олтиев Олтибойнинг қизи. Олтибой ўта меҳнаткаш йигит, лекин иш йўқ. Қизалоқни эмчилар текширсалар қонида яшаш учун муҳим нарсалар бўлмаган, охирги уч кунида бутунлай оч бўлган.

Элнинг тўқсон фоизидан ортиғи-айниқса аёллар шу қизалокдай ярим оч, кам қон-қанчадан-қанчаси шу боис ўлаяпти. Уларнинг тағин Туркияда ўлдирилган Нодиранинг Ш.М. қизларидай яшашга ҳақлари бор эди. Кўркда ҳам, орда ҳам Ш.М. арзандаларидан ортиғ бўлса - ортиғ, кам
эмасдилар. Нодира номуссиз бўлса эди - номуссиз тўраларнинг номуссиз қизу аёлларидай турк актёри билан кўнгилларини, кўзларини, нозларини… жуфтлаштириб, суратларга тушиб, ялло қилиб яшаб юрган бўларди…

Қотил - Ўзбекистоннинг охирги тийинигача Кремлга бераётган, Путин тайинлаган сотқин Шавкат Мирзиёев!

Ноэрликка қарши эрман,
Наҳот кўкдан эрк, ҳақ энди-
Эл сайлади - дерлар, дерман -
Сайландими, тайинланди?!

Берган эмиш сурув овоз,
Одамзот - қўнғирчоқ - синди.
Ютар фақат қўнғирчоқбоз,
Сайландими, тайинланди?!

Қотил шу сотқинни янги Ўзбекистон қурди деб ялтоқланаётган маддоҳлар.
Қотил - шу сотқинга тоқат этган қўрқоқ эл. . .
Қотил - шу сотқинга қарз бериб оч элни қарзга ботираётган қарғиш теккан дунё.
Бутун очунда манфаат диктатураси.
Бутун очунда уюшган жиноятчилик тузуми.

АҚШдан - бутун Жаҳондаги ёвузликка қарши мардона турган улуғ Помпеолардан ташқари барча!
Иркит араб шайхлари Пекинга келиб уйғурларга қарши йўлингиз тўғри деб ялтоқланадилар.
Эрон уйғур мусулмонларини - икки миллиондан ортиқ кишини қамоқларда ўлдираётган Хитой билан иноғу АҚШни мусулмонлар душмани санайди, ёмонлайди, ҳасад - кўролмаслик бор. Ҳасад бор юракларда дин бўлмайди.

Геносед этилаётган, қамоқда қийноққа солинаётган уйғур мусулмонларини ҳимоя этмаётган, тағин шу ёвузликни амалга ошираётган ёвузлар билан оғиз-бурун ўпишаётган мусулмон дунёси - мусулмонми?! Шу боис мусулмон дунёсига Тангрининг қарғиши ёмғирдай ёғмоқда. Селу
дўллари олдинда. …

4.
Бишкекда элнинг дардларини битиб келган Бобомурод Абдуллаев қўлга олинди. Шахсан Шавкат Мирзиёев буйруғи билан - ўзи буйруқ бермаса - машҳур журналистга ҳеч ким тегина олмайди - диктатуранинг ёзилмаган - амалдаги қонуни!

Дунёнинг жунбушидан - АҚШнинг қаттиқ туришидан ҳайиқиб, гўё Мирзиёев бехабар қолгану, хабар топиб озод қилгандай ўйин қилинди.

Келгусида Мирзиёев “бехабар” қолиб катта фожеалар рўй бериши мумкин.

Мақола шу ҳақда: Ўзбекистон президенти Ш. Мирзиёев видеоселектор йиғинлари ўтказиш
бўйича жаҳонда инқилоб этмокда.
Барча рекордлар китобига киритиш шарт. Бу масала билан ВВСнинг ўзбек бўлимидагилар шуғуланишига шубҳа йўқ. Тағин бир миш-миш. Ўзбекистонда очарчилик эмиш - эл пулсизликдан, маддоҳлар ВВСдаги ялтоқилар туфайли оч эмиш- ўзбек бўлимидагилар Ш.Мирзиёевнинг ялайдиган жойларини ютиб юборганмишлар - ютоқилар Мирзиёевни Черчил деб, унга Нобель ва
Тожикистон қаҳрамонлигини Мирзиёевга бериш керак деб ютганмишлар.

Мен бир нарсани сира тушунмаяпман - ВВСдагилар нега Путиндан сўрамаяптилар - Ш.Мирзиёев билан Алишер Усмоновга Совет Иттифоқи қаҳрамони унвонларини беринг деб ?!
Ахир бу сотқинлар санксиялардан қисилган Кремлни Туркистон олтинига кўмаяптиларку?!

А.Усмоновнинг садақаларига ўзбек зор эмас, юртнинг ер ости бойликларидан ўғирлаганларини юртга қайтарсин!!!

ВВСдаги ЮТОҚИЛАР Евроосиё иттифоқига Ўзбекистоннинг кузатувчи бўлиши Мирзиёевнинг дипломатияси деб сотқинни мақташади.

Путин кузатувчи бўлиб тур деган, чунки санксияларни четлаб ўтишга - Ўзбекистон Россиянинг бир очиқ йўли.

Агар аъзо бўл деса - аъзо бўлади.
Агар Ўзбекистон совет республикаси бўлсин деса - айтилган заҳот Мирзиёев жон деб ҳукмни бажаради….

Бу учун Бош вазир чоғидаёқ Путинга тиз чўкиб ваъда берган, А.Усмонов ҳам…

ВВСнинг ўзбек бўлимдаги ЮТОҚИЛАР сўзларича - ҳокимлар, барча тўралар, миллиондан ортиқ погонлилар - бари ёвуз кучлар - Мирзиёевнинг буюк ислоҳатларига қаршилар бир томону -Тожикистон қаҳрамони Ш.Мирзиёев бир томон эмиш, миллион-миллион террорчилар армиясига
қарши буюк ботир - Кремль қўнғирчоғи Мирзиёев бир ўзи жанг этаётган эмиш. Қонли жангда отасинининг ёлғиз қолганига чидолмай, туғруқхонада бўлишига қарамай - қаҳрамон Шавкатбойнинг катта қизи - кичик Шавкатбойга эртаклар айтиш ўрнига, жангда - элу журналистларни ҳимоя этишга отланганмиш…

Қойил!!!

Афсуски, шу бошоғриқлар боис Ўзбекистон туғруқхоналарида ҳатто тўғдириш ускуналари йўқлигини, оналар бундан озор чекаётганини кўрмабди. Балки эл оналари ичида туғмагандир…

Касалхоналарда коронавирусга қарши ускуналар, ҳатто оддий ҳимоя воситалари йўқлигидан бонг уриб келган эмчи аёл қамалганини эшитмагандир …

Нега қаҳрамон отага Тожикистон қаҳрамонлигини бериш шарту, нега қаҳрамон қизга бермаслик керак - ё Тожикистонда қаҳрамонлик нишони ягонами?!

Агар ягона бўлса - ота-қизларга, тағин шуларга тоат этаётган маддоҳларга Совет Иттифоқи унвонини бериш лозим - лозимларини бошларига кийишдан баттар шармандалик - Бутхона -босқинчи ўрисларга ёдгорлик учун - “буюк ислоҳат” учун!

Ўзбекистон маддоҳлари Мирзиёевнинг ялайдиган жойларини ютганларни - ВВСдаги ЮТОҚИЛАРНИ судга бераётганмишлар - ялашга жой тополмай-очмишлар. Маддоҳбоши Танзила Норбоева аҳволи оғир эмиш - ғалати очлик боис…

Муҳим жойлари ютилган Мирзиёев уйига боришдан уялиб, тун-кун видеоселекторлар ўтказаётганмиш.

5.
Шундай майда-чуйда пасткашликлар тўғрисида ёзиш чексиз оғир-ўртаб юборади. Агар улар юртимдан четда бўлсалар парво этмасдим.

Бир умр бошини тўраларнинг белидан юқорисига кўтармаган кимса бир кўчага оқсоқол бўлса - ҳамма уни қаҳрамонга, донога, худога чиқариб қўяди. Оқсоқол ўзининг улуғлигига ишонади.

Эси бор -эси билан ўзига боқса - ўзидай иркит нарса очунда йўқлигини кўради:

Ювинсак - биз кирдан тозаланмаймиз,
Ювинсак - кир биздан тозаланади.
Кирда нодонликлар тўдаланмайди,
Бизда нодонликлар тўдаланади.

Ёзилсак - биз бўқдан тозаланмаймиз,
Ёзилсак - у биздан тозаланади.
Унда ичи кирлик тўдаланмайди,
Иркит ичимизда тўдаланади…

Бировни мақтаган ҳам ўйлаб мақтаса, мақталган ҳам эси билан ўзига кўз солса…
Тангри ҳукмдорни барчадан билимдон - доно бўлгани учун танламайди - элнинг тошига тенгни танлайди - эл орли бўлса - орлини, эл орсиз бўлса - орсизни…
Байроқдан пайтаванинг фарқини билмайдиган қавимга пайтавани байроқ қилиб беради - кечаги пайтавани байроқ қилиб кўтараверади…

ВВСнинг ўзбекчасидагилар Ўзбекистонда бир эски иштонга ямок қўйилса ҳам соҳибқирон Мирзиёев туфайли буюк ислоҳатлар ўтказилди деб бонг урадилар.Тангрини олқишлагандай олқишлайдилар. Ҳар қандай киши ўйлаб қолади - Шавкат Миромонович ҳожатга ҳам бормасалар керак?!

Лекин коронавирус учун олинаётган миллиардлаб қарзни нима қилдинг деб соғлиқни сақлаш вазиридан ё молия вазиридан сўрайдилар.

Пулнинг ягона эгаси Мирзиёев ҳазратлари эмасми?! БМТ дунёда коронавирус боис очарчилик бўлса бизга кўмак учун ўн миллиард пул керак деяпти. Жахонга ўн миллиард етганда Ўзбекистонга Мирзиёев олган миллиардлар етмайдими - қани у пуллар, Москвага кетдими, ё
Тожикистонга, ё қуда-андалари чўнтакларигами?!…

Оч халқни уйга қамаб қўйиш - халққа суиқасддир.
Қанчаси ўлди, қанчаси касал, Тангри билади. Эълон этилаётган рақамлар ёлғон. Тўрачалари ўзига ўхшаган ёлғончилар…

Ш.Мирзиёев оч элга пул тарқатиши шарт!
Пул тарқатсак - ўғирлайдилар, - дейди уялмасдан.
Ўғриларни тўраликка танлаган ўзику?!
Нафақалар тарқатиладику, ойликлар тарқатиладику?!
Нечун шундай тарқатилмайди?!

Тўғриси шуки - хазинада пул йўқ -пул Кремлга оқади, қолгани теграсидаги ўғриларга…
АҚШ ҳар кимнинг ҳисоб рақамига пул ўтказаяпти, нега Ўзбекистонда шундай қилинмаяпти, осонку?!

Хазинамизда 34 миллиард бор - дейди.
Нега бирини элга бермади?! Нега шунча пул бўлса, оғзини тўрва қилиб - дунёдан қарз тилайди, нега элни, юртни қарзга ботирди?!
Чунки омбор бўм-бўш - пул йўқ. Пул -Масковда, ё Масковга олтинлари оқадиган, конларида - ер остида тош-тоғ босиб ўзбеклар ўладиган олтин заводларини кенггайтиришга сарфланади - молия вазирлиги 2020 йилнинг олти ойида четдан олинган қарзнинг 5,1 миллиард доллари шу соҳага
ишлатилганини билдирди. Бундан ўзбекка фойда йўқ - фойда Кремлники, қарз - ўзбекнинг бўйнида…

Ер остини қуриган Оролдай этаяпти. Агар шунча пул пахтани қайта ишлашга - цехлар қуришга ишлатилса - эл мардикор бўлмасди.
Жами ялпи ички бойлик 50 миллиарддан ортиқ эмиш - бу ҳам ёлғон.
Коронавирус балоси келгач, оч элни уйга қамаб, шўрлик халқнинг қора кунига емай-ичмай йиғган пулларини ҳам ишлатишга мажбур қилди - банкларига олдирди. Ҳатто бунга кўз юмса ўлади. Бироқ…

6.
Зокиржон Алматовнинг сўзидан оқажак қонлар ҳиди келади. Андижонда штаб бошлиғи мен эдим, буйруқни мен бердим! - дейди собиқ вазир-ҳозирда ҳам вазир даражасидаги “қахрамон”. Эсизки, судда эмас.

Судда бўлганда бошқача сайрардилар. У кишига узоқ умр тилайман - судда ҳам сайрайдилар - шундай кун келади - иркит Каримов судга гўридан келтирилади - унга Турон тупроғида гўр йўқ! Андижонда Алматов айтгандай ўнлаб эмас, Белорус президенти айтгандай минглаб бегуноҳ
кишилар отилди. Агар Лукашенко ҳақ бўлмаса, нечун Алматов раддия билдирмади?!

Ўттиз йилда ўлдирилган Шовруқ Рўзмуродлар-чи?!
Гап шундаки - штаб бошлиғи бўладими, МХХ бошлиғи бўладими – диктатор олдида оддий югурдак.

Буйруқни бурун Каримов берган, бугун Мирзиёев беради.

Нечун Алматов алжираяпти - унга шундоқ дейиш буйрилган - эртага бирон ерда кимлардир отилса - Мирзиёевдан кўрманглар - ўша ердаги штаб бошлиғидан кўринглар - демоқчи.

Кишилар тонгда ўйидан олиб кетилиб, тушда ўлиги берилаяпти – ким айбдор - участкавой.

Аслидачи - бош айбдор Мирзиёев! Агар элга яхшилик тиласа - нега погонлиларни урчитяпди - Хитойдаги уйғурлар жамлоқларидай - Ўзбекистонни ўзбек учун ягона жамлоққа айлантириш -
ягона тилагидир.

Ўзбекистондан бир “элпарвар”:

- Шавкат Миромонович Каримовдай халқни отмаяпдиларку?! - деди. Мен - уйидан чиқадиган қолмади, уйига кириб отсинми?! Уйидан чиқмаган элнинг ҳам уйларини йиқаяптику?! - дедим. Ноқонуний бўлса йиқадида?! - деди кимса. Ҳатто совет замонида раис бувага бир пиёла чой бериб
пахта ерининг бир четидан уй қуриб олганларнинг уйи бузилмаган, тубан Каримов ҳам мунчалик тубанлашмади - йиқмади. Ҳозиргиларни онаси хужжат билан туққан. Ҳужжатлар - мардикор элни талаш йўли-ҳар кун янгиланади.

7.
Яқинда Ўзбекистондан бир хат олдим. “Сен аралашма, Ўзбекистонни нима қилиш - Шавкат Миромоновичнинг шахсий ишлари. Нега дейсанми?! Билиб қўй: Ўзбекистонни Мирзиёевнинг отаси Тожикистондан олиб келган.

Тожикистонни қайдан олиб келган дейсанми - мунча нодон бўлмасанг - Эрондан олиб келган!!! Эронни қайдан олиб келган дейсанми - онасининг ичидан олиб тушган! Тамом!”

Хатни ўқиб “Жаслиқ”даги бош қулоқ Вали Ҳошимович Мусаевнинг (Жиззахлик, Ш.М.нинг яқини - бир отим нос учун ҳаммани сотарди, сотадиган гап бўлмаса уйдирма тўқирди) Шавкат ҳам, мен
ҳам Эрониймиз - паспортларимизда хам шундай деб ёзилган деб кўп такрорлагани ва фахрланишлари эсимга тушди...

Гап фақат миллатда эмас,ўзбеклардан чиққан сотқинларча сотқин ҳеч бир элда йўқ. Алишер Усмоновлар ўзбекку?! Тожиклардан устозларим, дўстларим кўп, лекин ўзбекларнинг иркит қисми етмагандай, тожикларнинг иркит қисми юртга чексиз зиён етказмоқдалар…

Мен Мирзиёевнинг тўғри йўлга қайтишини истайман - ўйласинки - кўраётганларим туш-тушимда одамларга яхшилик қилиб қолай - эртага бу имконият бўлмаслиги мумкин - агар Москвага ёқмай қолсам - эртага КГБ қудаларимга буюрса-қудаларим мени отиб ташлайди. Ё бошқа томондан бир
бало келиши мумкинку - Каримовга келмадими - ўғилчаларидан топмадими - мен топмасам...

Чуқур-чуқур ўйлаши керак!...
Тарбия кўрмагандан кўра, тарбия кўриб - тарбия олмаган хавфлидир…

Уч ўғлидан суради тождор:

- Айтинг - менда нечата кўз бор?

Тўнғичи дер - ойдин - албатта -
Ҳамма икки кўзлику, Ота.

Кенжаси дер - қизиқ сўзинггиз,
Иккитаку азиз кўзингиз.

Ўртанчиси ўйлади узоқ,
- Наҳот сенга ноайон саноқ?

- Ота, оғур берсанггиз бир оз.
- Ихтиёринг, сўзинг бўлсин соз.

Чиқиб кетди хонадан ўғил,
Икки ўғил бошида анг зил.

- Биладику санашни тентак,
Қайга кетди бермасдан дарак?!

Доно тождор жим - кўрсатмас тиш,
Ўғил қайтди - икки киши эш.

Бири эмчи, бириси оқил,- Отам кўзин сананг - дер комил.

Эмчи кўрди - икки кўз ҳам соғ,
Бир оз хира, эм-уйқу-ардоғ.

- Улуғ оқил, энди Сиз сананг,
- Санатмасди кўр бўлса отанг.

Сўроғининг ўзи донолик,
Доноликда бўлмас хатолик.

Лекин тождор турарди эзгин:
- Икки ўғлим этмади мамнун.

Ўз кўзимнинг кўргани етар -
Деган-нодон - адашиб кетар.

8.
Ҳар кун селоктор ўтказиб, Москва газимизни олмаяпти дегандай - ёлғонлар билан машғул бўлгунча элга яхшилик этсин!
Буюк Абурайхон Беруний - тарих тўғрисида эронийлар тўқиган уйдирмаларни эшитишдан диллар нафратланади, қулоқлар тортинади, ақлга сиғмайди - деб жирканган.

Ш.Мирзиёев пирсиёнча ўйдирмалар билан ҳар ҳафтада олти кун видеоселоктор ўтказади:

Беш милиард газимизни ўрис олмади, хитой олмади - дейди.
Беш миллиард куб метр олмагани тўғри-юз миллиардан кўп олиб кетаётганини - Европага сотаётганини айтмайди!
Ҳеч ким олмаётган бўлса - нега элга бермаяпти-газни чиққан жойига қайтариб юбораяптими?!
ВВСдаги ялтоқлар - ўрис беш миллиардни олмагач - ГЭСлар шундан ишлаб ток етарли берилаётган эмиш - аввал қирк миллиард сарфлаяпти-етмаяпти-дердилар. Беш миллиард етибди-да?!

Чини шуки - ёзда дунёда газга талаб бир оз камаяди - Каримов даврида ҳам шундай эди. Қишда тағин ўзбекка гард хам қолдирмайди…

Фалон йилдан сўнг олтинни 96 тонна тайёрлаймиз - бу учун 4 миллиард доллар сарфлаймиз -қирқта кон очиш шарт - дейди.

Ҳозир йилига неча тонна олтин олинмоқда - айтмайди?! Чунки сўзи -ўйдирма. Ўрис кунига бир тонна тилло олиб - Ўзбекистонга бир йилда тўрт миллиард беради - тагин янги конлар очиш учун.

Карантинни узайтирамиз-халкимизнинг иммунитети ошсин! - дейди.
Оч халқни қамаб қўйса - иммунитет кучаярканда?!…
Энг кўп олтин сотилган 2019 йил биринчи чорагида олти тонна сотилган - бир йилда24 тонна бўлади - қолгани қани?!
Учта завод олтини қайоққа оқаяпди?! Эси бор давлат раҳбари олтин сотадими? 24 тоннанинг бир тоннаси заргарларга берилса - юрт дунёнинг энг бой мамлакатига айланмайдими?! Бизда тиллодан бошқа қайта ишлаш хомашёси йўқми?! Нега пахта матолар Хитойга текинга кетаяпти?!
Марказий Осиё Мирзиёевдай калтабин - бугуни билан яшайдиганлар боис Хитойнинг Уйғуристонига айланмайдими - иккинчи Шинжон бўлмайдими?!

Совет дарсликлари поғонасида ўртамиёна ўйлайдиган кимса жаҳон каёққа кетаётганини илғай оладими?! Карра жадвалини билмаган олий математикани тушунармиди?!..

Унда эси бўлса-президент отлиғ кимса, кореснинг олди-қочди сериалининг бир ўйинчиси билан учрашармиди?! Ҳиндистонга борганида буюк ВАЛМАКИ нинг -санкрит уруғимизнинг Рамаянасини кино этганлар билан гаплашса - қойил колардим.

Начора,булбул бир нарсага, карга бошка нарсага интилади…

9. Уни эртага на Путин, на жиноят олами қутқара олмаслигини - ишонганларининг бари қидирувда эканини англай оладими?! Жорж Бушнинг - Америка адолатидан қочиб қутуладиган ғор йўқ! - деган сўзларини бот-бот эслаб тураман. Балки Америка адолатидан қочиб қутулиш мумкиндир - гарчи ўта қийин бўлса ҳам. Лекин Тангри адолатидан қочиб қутиладиган
жой борми?!

Яна бир бор огохлантираманки, бировлар хаёти билан ўйнашиш - унинг бошига чексиз мусибатларни олиб келади. Кимга ишониб бундай деяпсан деб ўйлаши аниқ. Мен нодонман, лекин ердагиларга ишонадиган даражада нодон эмасман. Тангрининг кучига ишониб айтаяпман!

Юсуфни қўлламас ҳеч ким ҳеч қачон,
Ҳамма қўл узган деб севинма зинҳор.
Иркит дастларсиз ҳам юрибман омон,
Руҳимдан тўққиз кўк чексиз пасту тор!!!

Ҳеч кимсиз етсин тилак - маррага
Ўгитлар беради янгидан - янги.
Биров қўллашига зор даражада
Ожиз яратмаган Юсуфни Тангри!!!

Тангри Тангридан бошқага ишонмаганлар билан!!!
“Ёмон макр - ўз кишиларидан бошқани ўрамайди.”
Қуръон - фотир сураси – 44-оят.

Ўзингдан қудратли бор экан, ўзингни қудратли дема.
Ўзингдан ҳикматли бор экан, ўзингни ҳикматли дема.
Ўзингни ҳаммадан нодон бил - адашмайсан - адашсанг ҳам билинар-билинмас даражада адашасан…

Кўҳна Турон (Ўзбекистон,Тожикистон ва бошқа истонлар бурун ҳам бўлмаган, эртага ҳам бўлмайди) бундоқ хиёнатларни кўп кўрган ва бари Тангрининг буюк ўчи билан жазоланган - яна шундай бўлади!!!

Академик Қорий Ниёзий эсдаликларида ўқиганман - ўзи гувоҳ бўлган.
Буюк Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари мақбарасини очаётганлар ёнига чоллар келадилар - қўлларида китоб- китобда ёзилишича - агар гўр очилса - даҳшатли уруш бошланади - кўп қурбонлар берилади. Лекин бединлар парво қилмайдилар - эртасига уруш бошланади, ўн миллонлаб киши қирилди.

Муҳтарам Миромонович мени тушунгандирлар…

10.
Ҳалигача Акромийларнинг озод этилмагани-жиноятдир. Улар террорчилар эмас - ишбилармон йигитлар!

Нечун улар зиндонда чириши керак?! Хозирги сўтак ҳокимлар, сўтак Бош вазиру вазирчалар, сўтак депутатлар ўрнида улар ўтирса - юрт бир йилда тилло эмас, кўмирни ҳам сотмасдан обод бўлади. Нечун тозаликни зиндонда чиритиб, Нотозаларни эл бошига кўйиш керак?! Тошкентдаги
Ғафур Ғулом боғи ҳам чет элликларга берилармиш, қачондан буён бизга коресу хитойликлар дарс берадиган бўлди?! Юртни дунёнинг иркит оёқлари остига ташлади- унга бундай ваколатни ким берган?!

Бутун Хитойликни визасиз келадиган қилди, Хитойдан катта-катта қарз олиб элни қарзга ботирди - Марказий Осиёнинг Уйғуристонга айланишига йўл очаяпти - Буюк Култегинлар арвоҳларини чирқиратмокда - эл тушунмайди, нодон зиёлиман деган иркитлар англамайди… Оддий қозоқлар,оддий қирғизлар тушунадию, қарши турадию нечун бу иркит тўда тушунмайди?!

Акром Йўлдош 2011йилда хам тирик эди, кандок 2010 йилда ўлган бўлсин?! Нукус турмасида ўз кўзим билан кўрганман. Унинг ёрдамчиси Расул билан бир отрядда эдик - Жаслиқда. Эсласам ичим ёнади - Бош Вазир бўлишга лойиқ йигит! Алматов алжирайди - улар чегарадан курол олиб ўтдилар, турмага ҳужум этдилар, ҳарбий қисмга бостириб кирдилар...ва бошқалар..

Ҳой муҳтарам Зокиржон Алматов! Улар чегарадан қурол олиб ўтганда, Сиз тезак десам қўполроқ, қўзиқорин тераётганмидингиз, турмага ҳужум қилгандачи?! Сиз қўзиқорин йиғимида экансиз, Рустам Иноятов-чи? У ҳам қўзиқорин тераётганмиди?! Бош Вазирчи?! Иркит Каримов -чи?! Ҳамманг қўзиқорин тераётгандингларми?!

Энди хушёр бўлинглар! Эртага элни отиб, яна бировларни айбламанглар!
Қанча қўзиқорин керак бўлса - мен Сизларга Америкадан текинга юбораман!!!

Ўзбек, хукмдорингга.
Жой бер кўнглинг тўридан.
Ошинг йўқми, озиқлан,
Тождор селекторидан.

Тангри яхши билади:
Товуқларга бас тулки.
Ширин ёлғонларидан
Тотгин - сен учун ютқи.

Уйинг куймайди – бахтинг -
Феълингга лойиқ “катта” -
Кулбангни йиқиб, экди
Ўрис подшога пахта.

Бола-чақанг ғамини
Ейди - Масковга чўри-
Кремлга қул керак-
Подага очдир бўри.

Қурмокчи улкан завод,
Бойийсан, ўзбек-шоввоз.
Порталга ёзганингни
Этармиш ҳожат қоғоз!

Шу заводга хомашё
Айлар давлат сўмини -
Кўк бўлиб доллар босар
Томсиз элнинг томини!

Текин сен учун дори,
Текин газу электр -
Барининг ўрнин босар-
Кўр видеослектор!

Текин газни ҳам ўрис
Олмасмиш - дод этади -
Олтинни ҳам олмаса
Олтин чириб кетади...

Ҳар қачон элнинг феъли -
Подшо бўлган боласи.
Қилиғи далла бўлса -
Тождори шу далласи.

Факат Ўзи бехато,
Ким Тангрини ноҳақ дер?!
Феълинг эр бўлганида
Подшонг хам бўларди эр!

11.
Тангрининг энг буюк мақтови -кишини ҳеч кимдан мақтов кутмаслик даражасига эриштиришидир. Тангрининг энг буюк эрки - кишини ҳеч кимнинг қўлига, ҳеч кимнинг оғзига қарамаслик даражасига етказиши - Тангридан бошқадан умид этмаслик юксаклигига кўтаришидир.

Ўзи улуғлаган улуғдир - арслонни ҳамма эшак деса ҳам арслон арслондир, эшакни ҳамма арслон деса ҳам эшак арслонга айланиб қолмайди…

Ялтоқилар ўтмиш ёвузлари куйлатган бир қўшиқни куйлашмоқдалар. Барча ёвузликларни пастдагилар этмоқдалар. Буюк Шавкат Мирамоновичнинг хабарлари йўқ. . .
“Ҳар бир ҳоким - ўзича хон!” - эмиш.
“Марказий Банк - давлат ичидаги давлат! - эмиш.
Ҳар бир погонли ўзича иш юритармиш…
Орқасида Путин турган, ҳатто Рустам Иноятовларга қарши “қаҳрамонларча” ташланган, ҳаммани каламуш деган, ”Ватан хоинларини” умрбод қаматган шерюрак Мирзиёев билан аждаҳо
қудалари - юҳолар қаёқдалар?!!!

Ватан хоинлари - Ватанфуруш Мирзиёевми ё унга қарши турганларми?!
Ҳамма қоп-қора, Шавкат Миромонович - оппоққина,кўз тегмасин!!!
Бундай туз егунча қарға еган нарсани енг, жаноб маддоҳлар!
Беларуслар ўрислар билан бир халқ бўлсаларда ўрисдан узоқлашмоқдалар.
Ўрисдан бир поғона паст этадиган "итифоққа" кўнмади. Ҳолбуки, улар Москвадан манфаат кўради. Ўрисга олтину уран, газу кўмиргача бермайди. Ўрисдан олади.
Бизнинг сотқинлар ўрис остидан чиқмайди.
Ўзбекистон Кремлга кунига бир тонна олтин беради.

Оролни Кремлу сотқинлар қурутдилар, учмоқ юртни тамуғга айлантирдилар. Ер ости бойликларини Оролдай қурутмоқдалар.

Сотқинлар “Озодлик” радиосидан Николай ариғини, Оролни қурутганларнинг каналларини, Тошкентда қурилган кўп қаватли бетон уйларни, Мирзиёевнинг ҳўприлган, элни хонавайрон этган
Сардобасини мақтайдилар.

Йўқотилган Туркистондан, қуриган Оролдан, олтиндан кўмиргача, пахтадан тухумгача Кремль хазинасига оқаётгананидан, элнинг қуллигидан - ғурури ўлдирилиб - ўлганидан сўйламайдилар…

Бир Америкалик дўстимнинг уйига бордим, паркда танишганмиз, бир умр оддий қурувчи бўлган, ҳозир нафақада. Стол устида қучоқ - қучоқ китоблар. Ўзбекистонданлигимни билиб, Ўзбекистонни ўрганган. Сўрашгандан кейинги илк гапи шу бўлди:

- Ўзбекистоннинг денгизи бор экан деб севиндим, қуриганини ўқиб, хафа бўлдим - деб ўкинди, кўзига ёш олди.

Буюк Мирзо Бобурнинг юртининг қовуни кўриб йиғлаганини, она ери соғинчида ўртанганини кўп ўқиганман.
Ўзим кўп йиғлайман.
Юрт учун йиғлаган ўзга юртдошимни кўрмадим…
Бизда ҳам юртпараст эрлар бор эдилар - Шовруқлар ўлдирилдилар.

Сохта юртпарастлар Горбочев замонида митингларда бир кўриниш бердилар. Сўнгра уйларига бекиниб, этаклари остларига ўғил-қизларини солиб, энг ботирлари гоҳо “Озодлик”ка у-бу деб турадилар. Болаларини соч-соқоли оқарди, бироқ этаклари остидан чиқармадилар - ёш мухолифат (аслида мухолифат сўзи ўрнига қаршилар сўзи ишлатилса бўладику?!) йўқ.

Энг номдор депутатнинг сўзини “Озодлик”да эшитдим - мунча гўл - бачкана - кўтарган масалалари ҳам , фикрлаши ҳам, оғзини топиб гапиролмайди - Мирзиёевдай жўн…

АҚШ давлат котиби Помпео сўзи:
“Президент Рейган ўз вақтида Совет Иттифоқига ишониш керак, аммо айтилган гапини текшириб туриш керак - деган эди. Хитой коммунистик партиясига келганда, биз ҳам ишонмаймиз, ҳам текшириб турамиз!”

Сўз дегани бундоқ бўлади!

АҚШ Давлат Департаментининг сўзчиси Морган Ортагуснинг сўзи:
“Хитой халқаро тартиб қоидаларига кўра яшашдан бош тортмоқда. …Хитой Коммунистик партияси ва раиси фақат кучни тушунади. АҚШда бундай куч бор!!! Агар Хитой дунё ҳамжамияти олдидаги мажбурятларини бузмоқчи бўлса, унга қарши туришга тайёрмиз!”

Сўз дегани бундоқ бўлади - эсга михланиб қолади.
Кучда қанчалик қудратли бўлсалар, сўзда ҳам шунчалик қудратлилар.

Бизда ҳамма - шоҳи ҳам, шоири ҳам, журналисти ҳам - минғир-минғир, вайсақилик.
Тангрининг энг даҳшатли қарғишларидан яна бири - фикрлашдан қолдириш - тириклай ўлдириш.
Фикрлашдан қолган халқ - оқу қорани ажрата олмайди - бу динсизлик демакдир.
Ҳукумат ҳам, мухолифат ҳам, миллат ҳам, қаламкашлар аталган иллат ҳам тириклай ўлганлар ….

Юртни сотганлар ва сотаётганлар!!!
Мен Сизга сўз бераман:
Яқинда шундай кунлар келади - юртфурушлар ўлигу тирик - бари дорга тортилади!!!
Уларнинг гўри Чиғатойдами, бошқа гўристондами - гўрлари ўрнига пахта экилади.
Ўлганларга тегинмаслик керак деган гап - аҳмоқона гап.

Агар сўзим ноўрин бўлса - айтингчи, нега Тангри-таало ўлганларни тирилтириб сўроқ сўрайди, Ўзидан ҳам дономисиз?!!!…

Имконинггиз борида ўзингизни оқланг - юртга жон тикмасанггиз ҳам қўлингиздан келгунча юртга юракдан ишланг …

Сотқинлар билан ҳисоб-китоб қўлимдан келмайди, Тангридан келади….

Иркит Каримов Путинга Сизсиз йўлимни йўқотиб қўяман дерди – йўлини йўқотмайдиган жойига улоқтирди. Каримовдай Ватанфурушни дунё онаси туғмайди деб ёзгандим, туққан экан. Агар Путин ўзбекларга ядро ураман деса Мирзиёев аллақачон шундай қилиш керак эди деб юракдан рози бўлади. Ҳеч қачон ўзбекка дўст бўлмайди. Тилда ўзбек тили давлат тили бўлган кунни байрам қиламиз дейди, амалда ўқитишда ўзбек тили ва тарихни ўқитиш сабоқларини қисқартирмоқчи. Ўзи ўзбекча фикрламаслиги шубҳасиз, ё ўрисча, ё тожикча жўн фикрлайди.

Эл шунга лойиқ. Юртининг тақдирини ўзи ҳал этмайдиган эл - юртга муносиб эмас - юртини ёви сўрайди. Ўз тақдирини ўзи ҳал этмайдиган эл ёвига қул бўлади, эркка муносиб эмас, яшашга муносиб эмас.

Кўмир кони ишчилари 50-70 доллар ойлик учун бир километр ер остига ўлимимизни бўйнимизга олиб ҳар куни кирамиз - дейдилар. Қанчадан қанчаси конлар остида қолиб кетмоқда.

Лекин бу элдан ҳеч ким ўлимини бўйнига олиб, юрт эрки учун, ўз эрки учун майдонга чиқмайди. Қўрқоқ ва нодон.

Қўрқоқлар ўлмайдими?!
Конлар остида, мардикорчиликда, ҳимоясизликдан, зулмдан, етар-етмасликдан қириляпсизку?!
Айримлар : - ислом бошлиқларга бўйсунинг деганку - дейдилар.

“Эй мўминлар, худога, пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ҳукуматдорларга бўйсунингиз!”
Қуръону карим, Нисо сураси, 62-оят.

“…ўзинггиздан бўлган ҳукуматдорларга бўйсунинг!” - дейиляпти. Дуч келган ҳукуматдорга эмас!

Каримов ўзингиздан эдими, Мирзиёев ўзингизданми?!…
Қуръонни ёдлаганларни кўрдим, Қуръонни тушунганни кўрмадим. Охир замонда Куръон кўтарилади - деган башорат балки шудир.

Куръонни кўтаради дегани - Қуръон китобларини кўтаради дегани эмас, балки Қуръонни бошдан -онгдан кўтаради деганидир!

Дин ордир, ор диндир. Орли ёвга бўйсунмайди. Орли - тўғриликдан чиқмайди! Орли - орсизликка қарши жон тикади. Орсизликка қарши жон тиккан элдир - эрдир - азиздир! Ор - фақатгина ор кўзни тўқ қилади. Очдан ўлаётган орли - эгриликка қўл чўзиб тирик қолишдан ўлимни авло
билади.

Лекин орсиз бўкаётган бўлса ҳам кўзи оч бўлади. Бойлик ичида ётган бўлса ҳам очнинг бурда нонини тортиб олишдан тортинмайди.

Букун элнинг қора кунидан ҳам бойлик ортираётган Мирзиёев ва куёвчалари шундайлардан. Ҳатто иркит Хитойнинг иркит дориларини элни алдаб сотаётган иркитлар тўғрисида бошқача сўз айтиш мумкинми?!

Мирзиёев қандай бош тиклаб юрибди - орсиз кимса юраверади. Бош Вазир бўла туриб, "Отбозорга" - МХХнинг ўша ердаги югурдагига – Ботирали Сафаровга ҳар куни қўнғироқ қилиб - Юсуф Жума ва ўғилларини ўлдир деган Шавкат Мирзиёевдан - террорчидан баттар кимсадан ўзбекка яхшилик келадими?! …

12.
Олотда офат юз берганда элни огоҳ этганларни Бухоролик пирсиёнлар туркманлар деб қамаб, қийноққа солганлар.

Олотдан Сўхгача тили бор йигитларнинг тилини кестириш, бош кўтарганларнинг бўйнини синдириш - шахсан Ш.Мирзиёев буйруғидир. У биладики, эл уни ёмон кўради. Йўли шуки - тўғригўйларни битта-биттадан ўз жойида йўқ қилиш. Кейин ўша ердаги погонлиларни айблаб, қасам ичиб ўтираверади. Элнинг уйини ўзи йиқдириб - ҳокимларни айблагандай…

Олтин тоғлари устида қўраси бўлган, хашак излаб дунёга сочилган - дунёга ем бўлган подага ўхшайди ўзбек. Ҳар бир қишлоқнинг остида ё газ, ё уран, ё олтин, ё бошқа минг хил бойлик.
Ҳар бир кент, ҳар бир шаҳар, ҳар бир қишлоқда бир кон. Ҳамма қул. Мирзиёев дунё - дунё бўлгандан буён ўтган ҳукмдорлар ичида энг бурни узунидир. Қайга қараманг ўша ерда унинг бурнини кўрасиз - бурни пагонли. Элнинг томорқасига ҳам, вайрон кулбасига ҳам, очларнинг
чўнтагига ҳам, гадойнинг тўрвасига ҳам бурнини тиқди.

Юртни бош билан эмас, - худо унга бош ўрнига ҳам бурун берган – бурун билан бошқармоқда. Ҳатто тарихга ҳам қулдори Путиндай бурнини суқди. Қулдорга лойиқ қул! Тўйтепага - Нурафшон,
Бўз - Бўстон, энди Ўзбекистонни Тожикистон этса - унга олам нурафшон ва бўстон бўлади. Нечун сити-сити?!

Ахир шаҳар, қалъа, кент деган донгли сўзларимиз борку?!…

Тожикистонда Имомали, Ўзбекистонда Шавкат кўҳна туркча отларни - тарихнинг бир бўлагини йўқ қилмоқдалар. Мирзиёев Бухоро, Хева, Самарқанд ўрталарида аҳмоқона ситилар билан тарихни ўчирмокда.

Шонли ўтмишимиз на Путинга, на Мирзиёевга ёқади. Сибирдан Қиримгача ота Турон ерларику?! Путин ер даъво қилмоқда, тожиклар ер даъво килаяпти, Хитой Қозоқистон ерларини даъво қилаяпти, аслида-чи?!

Алкаш шоирлар Ўзбекистон Ватаним деб элнинг эсидан Турон деган сўзни ҳам унуттирдилар.
Шу боисдан ўзбеклар бугун қулларига қул бўлиб - Россияда юрибмиз деб ўйлайдилар - ота-боболарининг ерлари эканини билмайдилар…

Қайси бир диёрда отмайин одим -
Мен ота юртимда юрибман дейман!
Тангридан келаман - кўкдан келса ким,
Мен ота юртимда юрибман дейман!

Ўзидан сўнг қурган Ўғизхон қайта,
Қайта-қайта олган, олар албатта -
Пуштидан Юсуф бор - бўлса ҳам битта,
Мен ота юртимда юрибман дейман!

Мени менсимаслик жиноятга тенг!!!
Қиличга қўл чўзиб - чизғаяпман енг,
Очунни ўзимга этажакман кенг,
Мен ота юртимда юрибман дейман!!!

Суннат нима?

Ўғизхони Ғозий олдинроқ олам мамлакатларини ўз тасарруфига киритгач…
Араб диёридан асл юртлари - Қартоқ ва Артоқ эди, Қорақурум ва Келурон ноҳияларига қайтиб келдилар ва олтиндан шундоқ хиргоҳ тикдики - узунлиги ва кенглиги - осмону ер билан баробар эди!!! Унда шоҳона базм тузди. Унинг инъомидан халқ шод бўлди!

Элу - улус лақаблари ундан қолди.
Алқисса - Чин-Мочин сарҳадларидан то Рус денгизигача, Олтой ва Қонқойдан Жайҳун дарёси
бўйигача ўз забти доирасига олди !
Султонлар сулоласини Ўғизхон бошлаб берди. Шоҳона базм уюштирди. Қўлларига асал тўла косалар олиб, шира билан сутни аралаштириб, хосу авомга кетма-кет улашдилар.
Хоқони аъзам Ўғизхонга барча тиз чўкди!!!
Ҳар йўл билан ҳар кишини шод этди….

Мирзо Улуғбек ҳазратларининг “Тўрт улус тарихи” китобларидан.

Тенгсиз боболаримизнинг муборак руҳларига Тангрининг олқиши бўлсин!

Очунчи, донгли улуғларимиз боис яқин - яқинларгача очун ўғиз - турк тилида сўйлашган. Улуғ Маҳмуд Кошғарий яшаган оғурларда ҳам шундоқ бўлган.

Эсизки - элнинг бугунги авлоди ўз улуғларини билмайди. Бугунгиларга бир нодон ҳукмдор,бир гала эссиз тўралар, бир гала яллачию бир бурда нон етарли - дунё нари турсин - юртини ёвлари сўраётгани билан ҳам бошини оғритмайди.

(Давоми бор)