18 September 2020
13:35 - Ҳақиқатни ёзиш ҳам тақиқланмаган: Иқтисодий Тараққиёт Вазирлиги аҳоли даромадларининг камтарона ўсиши истеъмол харажатларининг паст даражада ўсишига олиб келишини тан олибди
Пандемиянинг иқтисодий оқибатлари натижасида аҳоли даромадлари ўсиш суръатларининг вақтинчалик секинлашиши ҳам кузатилаётгани, энг салбий оқибатлар асосан бир қатор хусусий сектор корхоналарининг фаолиятида сезилган бўлиб, бу ўз навбатида ходимлар сони ва уларнинг маошларининг бевосита камайишига олиб келаётгани Иқтисодий Тараққиёт Вазирлиги томонидан тан олинибди.

Нимамиш, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги шарҳида айтилишича, жорий йилнинг 1-ярим йиллик якунларига кўра, АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ ўсиши 1,5 фоизни ташкил этаётганмиш (2019 йилнинг шу даври учун 7,2 фоиз). Бу эса, ўз навбатида, аҳолининг сарф-харажатлари таркибига таъсир кўрсатиб, аҳолида харидларга нисбатан эҳтиёткорона ёндашувни юзага келтираётган эмиш.

Қаранг, ҲУРМАТЛИ ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ, карантин чораларининг сақлаб қолиниши озиқ-овқат ва муҳим турдаги ноозиқ-овқат товарларга бўлган аҳоли талабининг ошишига ЎТА САЛБИЙ таъсир кўрсатаётганини, бу эса инфляцион кутилмалар канали орқали нархларга нисбатан муайян босимни вужудга келтишини “Ҳаракат” Агентлиги ойлардан бери айтиб келмоқда. Мана шу оддий нарсани мамлакатимиз вазирлиги ҳам ниҳоят тан олибди. Буни тушуниш мумкин – Ўзбекистонда ИНҚИРОЗНИНГ НАВБАТДАГИ БОСҚИЧИ кўринаётгани - вазирлик тарафидан ҳам ОЧИҚЧА ТАН ОЛИНИБДИ,

Шундай экан, яқин келажакда пандемия оқибатларининг сақланиб қолиши, айниқса аҳоли даромадларининг ҳозирги ўсишида эпидемиологик вазиятнинг яхшиланиши аҳолининг харид қилиш хусусиятига САЛБИЙ ТАЪСИР кўрсатиши давом этаверади, дейилади вазирликнинг сайтидаги шархларда.

Хуллас, қаёққа қараманг, ШАРМАНДАЛИК!!!