Швейцарияда Гулнора Каримга нисбатан очилган жиноий иш бўйича мусодара қилинган пул маблағларини Ўзбекистонга қайтариш шартлари бўйича мамлакат ҳукуматлари келишувга эришишди, дейилади Швейцария ҳукуматининг инглиз тилидаги баёнотида.
Аввалги келишувга кўра, Фуҳушанинг Швейцариядаги ҳисобларидан олинган 131 млн долларлик маблағ Ўзбекистонга қайтарилиб бўлди, дейиш мумкин.
Ўша маблағни тўла олиш учун, Ўзбекистон у маблағларни қайтариш жараёнининг шаффоф ўтиши ва ҳисобдорлик бўлишини таъминлаш, активларни халқ ҳаётини яхшилашга йўналтириш, маблағларни барқарор ривожланишни қўллаб-қувватловчи лойиҳаларга инвестиция қилиш ва мониторинг механизмини яратиш талаб этилади.
650 млн Швейцария франкига (715 млн доллар) тенг активлар Гулнорага нисбатан давом этаётган жиноят иши доирасида музлатилганлигича қолмоқда. Ушбу маблағлар ҳам қайтарилса, уларга ҳам худди шундай реституция талаблари қўйилиши муқаррар.
2012 йил Швейцария Бош Прокуратураси Гулнорага нисбатан олиб борилаётган жиноят иши доирасида 800 млн Швейцария франкига тенг маблағлни активларни музлатиб қўйган эди. Ушбу сумманинг 131 млн доллари 2019 йилда мусодара қилинган.
Эслатиш керакки, Тошкент вилояти Зангиота туманидаги колонияда жазони ўтаётган Фуҳуша шу йил март ойида Олий Суд уни 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум этгани ҳақида хабар тарқатган эди.
Гулноранинг 10 млн долларлик активи Франциядан қайтарилганда ҳам Адлия Вазирлиги унга тегишли бўлган ва мамлакатга қайтарилаётган маблағларнинг сарфланиши ҳақида жамоатчиликни доимий равишда хабардор қилиб бориш ҳақида ваъда бергани ҳам ҳаммага маълум. Аммо, ваъдалар қандай бажарилишини назорат қилиб бўлмайди. Ҳокимият тепасидаги Танзила хоним кабилар бу пулни ҳам ўғирлаш билан шуғулланишса керак.
Яна эслатиш керакки, Ислом Карим қизини кичкиналигидан “Гугуша" деб атарди, биз буни янада ўзгартириб “Фуҳуша” деб ишлатмоқдамиз. Аслида, у ҳақиқий Фуҳушадир.