Ўзбекистонда аҳвол “Во!” эканлигини мадҳ этиш билан шуғулланаётган қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, махсус поезд рейслари орқали Самара ва Екатеринбургдан икки мингга яқин юртдошимиз бугун олиб келинибди. Аҳволимиз расмданоқ кўриниб турибди.
Савол туғилади: Аҳволимиз шундай яхши экан, 834 нафар Ўзбекистон фуқаросини Россиянинг Кинел шаҳридан ва 837 нафар Ўзбекистон фуқаросини Россиянинг Екатеринбурга шаҳридан махсус рейслар билан Самарқандга олиб келишнинг нима кераги бор эди.
ЎзАнинг хабарида айтилишишича, махсус комиссия Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Самара вилоятидан, шунингдек, Екатеринбургдан олиб келиш учун “Тошкент–Кинел–Тошкент” ҳамда “Тошкент–Екатеринбург–Тошкент” темир йўл рейслари ташкил этибди. Яна савол туғилади, улар нимага ўз вақтида Кинел ва Екатеринбург шаҳарларига кетган эдилар?
Хуллас, жорийдаги йилнинг 12 сентябрида бу фуқаролар мамлакатимизга қараб жўнаган эканлар, бугун улар БЕЧОРА ЎЗБЕКИСТОНИМИЗГА етиб келишибди. Шуми аҳволимиз “Во!” эканлигининг кўрсатгичи?
Ҳамма келганлар Самарқандда КАРАНТИН зоналарига жойлаштирилган эмиш. Шунча жой қаердан топилди, ўртоқ Президент Шавкат Мирзиё? Россияда яна сал кам 3 миллион Ўзбекистон фуқаролари қуллардек ишламоқдаларку! Уларнинг аҳволи нима бўлади?