11 September 2020
19:16 - Навбатдаги давлат масхарабозлиги: Танзила Норбоеванинг “Бюджет маблағи – халқнинг маблағи. Уни талон-торож қилиш кўпнинг ҳақига хиёнат қилиш демак” дейиши масхарабозликдир
Бугун Ўзбекистон давлатининг бош масхарабоз ташкилоти бўлган Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева давлатнинг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзАда “Бюджет маблағи – халқнинг маблағи. Уни талон-торож қилиш кўпнинг ҳақига хиёнат қилиш демак” сарлавҳали хабар эълон қилди.

Нимамиш, Танзила хонимга айтишича, бундай ҳолатларда жазолашдан кўра олдини олиш бўйича кўпроқ ишлаш лозиммиш. Бюджет маблағлари ажратилаётганда уни мақсадли фойдаланишини таъминлайдиган механизмлар устида ишлаш мақсадга мувофиқмиш. Бунда очиқлик ва шаффофлик масаласига алоҳида эътибор қаратиш лозиммиш. Ваҳоланки, очиқлик ва шаффофликнинг йўқлиги ёки унга лозим даражада эътибор қаратмаслик, қайси соҳа ва тармоқ бўлишидан қатъи назар, муаммоларнинг чуқур илдиз отиши, норозиликнинг кўпайишига сабаб бўлаверармиш.

Ҳамма гап шундаки, дейди “Ҳаракат” мухбири, Танзила хонимнинг бу гаплари мутлақо тўғри, аммо ҳаётда айнан бу аёлнинг ўзи БОШ ЎҒРИДИР. У ўғирлаган нарсаларини бошқалар билан бўлишишига ҳам шубҳа йўқ, аммо муҳим бўлгани, ўғирлик қилмасликдир.

Тушундингизми, Танзила хоним? Ўғрилик қилишни, давлат бюджетини талаш – ҳиёнат эканлигини ўзингиз тушунишингизни ҳаммага намойиш қилинг!