05 September 2020
19:11 - Сенат раиси Танзила Норбой ҳар нарса Шавкат Мирзиёнинг назорати остида эканлигини, бошқа мажлисда вазир ўринбосари Баҳодир Умрзоқ пахта теримида кўнгиллилар ишлатилишини айтибди

Бу йил пахта теримига фақат кўнгиллилар жалб этилади, дебди Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов АОКАда ўтказилган бирифингда. Кўрдингизми, ҳурматли ўқувчиларимиз, бу йилги пахта теримига аскарлар, ўқитувчилар, шифокорлар, ёшлар жалб қилинмасмиш, фақат кўнгиллилар ишлатилармиш.

Айни замонда, бугун, 5 сентябрь куни, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Сирдарё вилоятида сайёр мажлиси ўтказилмоқда экан. У ерда нутқ сўзлаган Сенат Раиси Танзила Норбоева (расмда) Сирдарёда “Сардоба сув омборида юзага келган ҳолат сабаблари ва унга йўл қўйган сабабчилар ҳам албатта аниқланади ва уларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Ижтимоий тармоқларда берилаётган турли гап-сўзларга ўрин йўқ, албатта чора кўрилади” деб дабдабали сўзлар гапирибди.

Эътибор беринг, ҳурматли ўқувчиларимиз, Танзила хонимни Сардобадаги воқеалардан кейин сал кам 5 ой ўтгани эмас, ҳалигача у воқеалар текширилаётгани, ҳамма нарса Шавкат Мирзиё назорати остида эканлиги қизиқтирмоқда.

Демак, ҳеч қандай шубҳа йўқки, бу йил ҳам ҳар доимгидек пахта теримига ҳамма олиб чиқилади ва улар ўз истаклари билан пахтага теришга чиққани гапирилади.

Бундан ортиқ қанақа масхарабозлик ва шармандалик руҳидаги ишлар бўлиши мумкин, ўртоқ Шавкат Мирзиё?