31 August 2020
10:37 -
Бугун Қирғизистон мустақиллигининг 29 йиллиги, бу мамлакат ва унинг халқини табриклаймиз!

Хуллас, тарихнинг бугунги саҳифаси жуда ҳам бой. Қаранг, бир кунда 2 мамлакат – Қирғизистон ва Ўзбекистон мустақиллик эълон қилдилар.
Унутмайликки, Қирғизистон мустақиллигини бу мамлакатнинг демократ президенти Асқар Ақаев эълон қилган, бизникини ўз диктаторимиз. Хуллас, ҳаммаёқ масхарабозлик эди.
Нима бўлганда ҳам, бугун Қирғизистонда, эртага ўзимизда КАТТА БАЙРАМ. Шундай экан, ҳозирча қўшнимиз Қирғизистонни байрам билан табриклаймиз.
Қирғизистон давлати ва унинг халқини катта байрам – Мустақиллик Куни билан табриклаймиз, уларга катта муваффақиятлар тилаймиз.