30 August 2020
03:30 -
Kun.uz хабар тарқатди: “Тиббий жиҳатдан тайёр мактаблар очилади”. Мактабларнинг очилиш тартиби ва ўқув жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди
Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев мактаблар очилиши олдидан жорий қилинадиган карантин қоидалари ҳақида маълумот берди.
Усмон Шарифхўжаевга кўра, мактаб дарсларини анъанавий ёки телевизион кўринишда ташкиллаштириш юзасидан ўтказилган сўровномада 5,5 миллион ота-она қатнашган бўлса, шундан 76 фоизи анъанавий дарс шаклини маъқуллаган. Қолган 24 фоизи эса фарзандини мактабга юборишга хайрихоҳ эмаслигини билдирган.
“Ҳар бир ота-онанинг танлови ҳурмат қилиниши керак. Шунинг учун айни дамда ота-она анъанавий шаклдаги таълимдан қўрқаётган бўлса, уларни фарзандини мактабга юборишга мажбур қилиш керак эмас”, деди вазир ўринбосари.
Телевизион дарс афзалликлари
Телевизорда бериладиган дарслар 3та канал орқали, мактаб дарслари билан параллел тарзда узатиб борилади. Телевизорда узатиладиган дарсларнинг бир қанча афзал томонлари бор. Биринчидан, мактабдаги дарсларга қатнаб юрган ўқувчи вирус юқтириб олса, дарсларни тўхтатмасдан телевизордан эшитиб олиш имкони бўлади. Aгар ўқитувчиси касал бўлиб қолса ҳам анъанавий таълимда ўқиб юрган бола дарсни телевизордан томоша қилиши мумкин бўлади. Яна бир яхши томони, ўқувчи мактабда ўтилган дарсни қайта кўриб, такрорлашига имконият бўлади.
Мактаблардаги умимий карантин қоидалари қандай?
Ҳар бир ҳудуд ўз мактабларини тайёрлаши шарт. Маҳаллий ҳокимият ва Халқ таълими бўлимлари ёрдами билан мактаблар термометр ва бошқа керакли тиббий воситалар билан таъминланиши кўзда тутилган. Шунингдек, мактабларда Санитария-эпидемиология хизмати томонидан тренинглар ўтқазилади, мактаб ходимлари, ўқитувчиларга карантин қоидалари батафсил тушунтирилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳар бир мактабга биттадан ҳамшира бириктирилади. Ҳамшира кун давомида мактабда фаолият олиб боради. Ўқувчиларнинг келиб кетиши Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари томонидан назоратга олинади.
Юқоридаги талаблар бўйича, Санитария-эпидемиология хизмати мактабни тиббий жиҳатдан тўлиқ тайёр деб топса, маҳаллий ҳокимият ва Халқ таълими бўлимлари туман халқ депутатлари кенгашларига мактабни очиш бўйича таклиф киритади. Кенгаш қарорига кўра, тиббий жиҳатдан тайёр мактаблар очилади.
Мактаблар 14 сентябрдан очилиши кўзда тутилган, 7-14 сентябрь оралиғида мактаблар тайёр ҳoлга келиши керак. Ўқишнинг биринчи ҳафтаси кириш ҳафтаси бўлиб, карантин даврида ўтилмай қолган дарслар такрорланади. Шу билан бирга, биринчи ҳафтадан ўқувчиларни мактабдаги карантин қоидалари билан таништириш мақсад қилинган.
Дарс давомидаги танаффуслар вақти, ўқувчиларнинг мактабга келиб-кетиш соатларида ҳам ўзгаришлар бўлади. Ҳамма бола бирданига мактабга келолмайди, бу кун давомида график асосида режалаштирилади. Хорижий тажриба ўрганилиб, ҳар бир мактаб ўзи учун танаффус вақтларини белгилаши ҳам режалаштириляпти. Шунингдек, масофадан ўқиган ўқувчиларнинг кунлик мониторинги қилинади.
Мактабдаги карантин қоидаларини ким назорат қилади?
Янги ўқув йилида жамоат назоратини кучайтириш жуда муҳим ҳисобланaди. Aввало ота-она мактаб шароитидан қониқмаса, мактаб директорига мурожаат қилиши ёки фарзандини мактабга юбормаслиги ҳам мумкин. Мактабни тўлиқ тайёрлаш сектор бошлиқлари ва ҳокимият зиммасида. Ниқобларни ҳамма ўзи олиши керак бўлади. Фақатгина кам таъминланган оила фарзандлари учун ҳокимият дока ниқоблар тайёрлашни режалаштиряпти. Ҳудуд ҳокимлари сув бормаган жойларни сув билан таъминлаш бўйича режалар қиляпти.
Қайси ҳолатда синф ёки мактаблар ёпилиши мумкин?
Қайси мактабда ўртача 10 фоиз - 3та болада вирус аниқланса, шу синф карантинга олиниб ёпилади. Aгар мактабдаги ўқувчиларнинг 10 фоизи касал бўлса, мактаб ҳам ёпилиши мукин. Болалар вақтинчалик уйда ўқийди. Туман кенгашларига вазиятга қараб иш тутиш ваколати берилган. // Kun.uz
"ҲАРАКАТ": Расмга қаранг, биз бундай расмлар билан яхши хабарлар эълон қилиш ниятимиз йўқ. Аммо, Kun.uz қилган экан, биз ҳам қиламиз.