29 August 2020
15:27 - Ўзбекистонда тарқатилаётган хабарларга кўра, 28 августдан бошлаб чет элда мажбуран қолган ватандошларни қайтариб келиш учун ҳаракатлар бошланган

Мамлакатимизнинг Транспорт Вазирлиги 28 августдан “Ўзбекистон Темир Йўллари” тарафидан уюштирилган махсус рейслар Россиянинг Екатеринбург, Ростов-Дон, Новосибирск ва Самара шаҳарларидан ўша ерларда қолиб кетган ватандошларимизни ватанга қайтариб келиш билан шуғулланармиш.

Нимамиш, айнан ўша санаб чиқилган шаҳарларнинг темир йўл станцияларида тўпланаётган ўзбекистонликлар ҳамма ерда муаммолар чиқаришаётганмиш. Табиий, шундай бўлаётган бўлса, бу жуда хавфлидир, чунки бундай ҳолат ватандошларимиз учун ҳам катта хавф туғдирмоқда, коронавирус хавфини янада оширмоқда.

Лекин, эътибор беринг, биронта рейснинг қачон бажарилиши умуман тилга олинмаган. Ваҳолангки, Шавкат Мирзиё ҳаммани, жуда кўп чет элликларни келаётган мустақиллик байрами муносабати билан мукофотлаш билан машғул. Чет элларда қолиб кетганлар билан ким шуғулланмоқда? Шармандалик!