17 July 2009
19:31 -
Латвия 23 августни сталинизм ва нацизм қурбонлари куни деб эълон қилди, Ўзбекистонда ҳам шу каби кун ёки кунлар бор
Латвиянинг параламенти (сейм) кеча навбатдан ташқари сессияда қизғин тортишув-бахслардан кейин 23 августни сталинизм ва нацизм қурбонлари куни деб эълон қилиш ҳақидаги қонунни тасдиқлади. Бу масала кун тартибига ҳокимиятдаги “Фуқаролар Иттифоқи” партиясининг таклифи билан киритилган экан.
Эслатиб ўтиш лозимки, СССР ва Германия ўртасида Молотов-Риббентроб пакти 1939 йил 23 августда имзоланган эди. Молотов – коммунист СССРнинг, Риббентроб – фашистлар Германиясининг ташқи ишлар вазирлари бўлишган. Бу махфий пактга кўра, СССР ва Германия феълан Европани бўлиб олишган, масалан, Болтиқ жумҳуриятлари СССРга, Польша - Германияга берилган. Болтиқ жумҳуриятлари, хусусан, Латвия бу кунни ўз бошига мусибатлар олиб келган кун ҳисоблашади.
Ўзбекистоннинг ҳам бошига мусибатлар олиб келган кунлар бор ва улар маълум. Булар:
- 1989 йил июнь ойининг қоқ ўртасида Ўзбекистонга ҳўжайин қилиб Лубянканинг одами Ислом Каримнинг тайинланиши;
- ўша йили 7 октябрда ҳозир 53-54-чилар деб ном олган Салой Мадамин бошчилигидаги ёзувчилар томонидан Ислом Каримнинг топшириғи билан ўзбекнинг тарихидаги биринчи миллий демократик ташкилот – “Бирлик” халқ ҳаратининг парчаланиши.
Ана шу икки кундаги воқеаларнинг натижасида Ўзбекистон аҳолиси коммунистча репрессиялар қурбони бўлди, Ислом Карим режимининг ўрнатилиши ва жамият ривожланишининг орқага кетиши бошланди. Таъбир жойиз бўлса, Марказий Осиёда ҳар доим етакчи роль ўйнаб келган ўзбеклар аварияга учратилдилар.
Вақти келиб, бизда ҳам шу кунлар миллат тарихидаги маъшум саналар сифатида нишонланиши керак. Миллат ва жамият бу воқеаларни доимо эслаб, ундан хулослар чиқариб бормас экан, бундай “авариялар”га учрашнинг олдини олиб бўлмайди.