17 July 2009
13:00 -
Исландия ҳам Европа Иттифоқига кирмоқчи
Кеча бу мамлакатининг парламенти Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун қарор чиқарди. Парламентнинг 33 депутати бундай қарор учун “ҳа” деб овоз берган бўлса, 18 депутат “йўқ” деган. Икки депутут бетараф қолган. Энди Исландия ҳукумати Европа Иттифоқи билан унга кириш масаласида музокаралар бошлаши мумкин. Агар ЕИ Исландияни қабул қилишга қарор қилса, Исландияда референдум ўтказилади.
Хуллас, ЕИга кириш узун жараёндир. Масалан, ЕИ 1960- йиллардан бери Туркиянинг аризасига ижобий жавоб бермасдан келмоқда.
Эслатиб ўтиш керакки, ҳозир бу альянсга кирувчи 27 мамлакатнинг тахминан 500 млн аҳолиси бор. Бу мамлакатлар қуйидагилар: Австрия, Бельгия, Болгария, Буюкбритания, Венгрия, Германия, Дания, Юнонистон, Ирландия, Испания, Италия, Кипр, Латвия, Литва, Люксембург, Мальта, Голландия, Польша, Португалия, Руминия, Словакия, Словения, Финляндия, Франция, Чехия, Швеция, Эстония.