27 August 2020
14:06 - Шароф Рашидовнинг куёви, жорийдаги Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил Ўзбекистон тараққиётнинг тарихий ва ҳал этувчи босқичидан ўтиб бораётганини иддао этибди

Бу вазирнинг билдиришича, давлат ташқи сиёсатининг замонавий устувор йўналишлари ҳақида гапирганда, Ўзбекистоннинг етакчи хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар билан стратегик алоқаларининг ривожланиб бораётганига алоҳида эътибор қаратиш лозим эмиш.

“Ўзбекистон тараққиётнинг тарихий ва ҳал этувчи босқичидан ўтиб бормоқда. Мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг мисли кўрилмаган кенг кўламли дастури амалга оширилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг 2035 йилга келиб дунёнинг 50 та иқтисодий ривожланган мамлакатлари қаторига киришига хизмат қилади.

Ўзбекистон учун дунёнинг Россия, АҚШ ва Хитой каби етакчи давлатлари, Осиё-Тинч океани минтақасидаги ривожланган мамлакатлар, хусусан, Корея Республикаси ва Япония, Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи, араб-мусулмон ҳамда туркий тилли давлатлар билан ўзаро манфаатли, самарали ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади”, - дебди Абдулазиз Комил “Янги Ўзбекистон” мухбири билан суҳбат пайтида.

Қаранг, дейди мухбиримиз, шарманда масхарабоз ва вазир Абдулазиз Комил тўғри келган жойда масхарабозлигини давом эттирмоқда, аммо бирон жойда Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ойлиги ҳатто Марказий Осиёда ҳаммадан орқада эканлигини айтишни унутиб қолмоқда.