16 July 2009
23:50 -
Москвада бўладиган бу йилги отчопар-саммитда Украина, Белорусия ва Ўзбекистон қатнашмайди
Сўнгги йилларда Россиянинг хўжайини Владимир Путин Москвада президент мукофоти учун ўтказиладиган от пойгасигнинг тамошосига МДҲ раҳбарларнини таклиф қилиб, шу баҳонада МДҲнинг норасмий саммитини ўтказиш анъанасини яратган эди. Табиий, унинг қўғирчоғи Дмитрий Медведев бу анъанани давом эттириш ниятида. У шу кунларда ҳамма МДҲ раҳбарларини 18 июлда бўладиган навбатдаги от пойгасига таклиф қилди.
Аммо, иқтисодий инқирознинг илк натжалариёқ Россиянинг кучсизлини кўрсатишга бошлагани сабабли бўлса керак, МДҲ давлатлари маълум маънода Россия орбитасидан қочишга бошладилар.
Русларнинг оммавой ахборот воситалари тарқатган хабарларга кўра, Украина президенти Виктор Юшченко, Белорусия президенти Александр Лукашенко ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг бу отчопар-саммитга келмаслиги маълум бўлган. Тўғрироғи, бу презиидентларнинг вакиллари турли баҳоналар билан ўз бошлиқларининг программасида Москвага бориш йўқлигини ёки уларнинг Москвага боришини тасдиқлай олмасликларини билдиришган.