18 August 2020
14:35 -
Аҳволимиз дабдала: Мамлакатимизда коронавирусдан касалланиш ҳолатлари сони 36 мингдан ошиб кетгани ҳақида хабар тарқатилди

Хабарда айтилишича, “Янги касалланиш ҳолатларининг 162 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган”.
Яшнобод туманида яшаган 60 ёшли Д.П. (аёл) ҳамда Учтепа туманида яшаган 52 ёшли А.Э. (эркак) коронавирус туфайли оламдан ўтгани ҳам билдирилган.
Айни пайтда юртимизда 31 580 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (87 фоиз) соғайган.
Ҳозирда Ўзбекистонда 4 280 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 593 нафари оғир, 178 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Бу рақамлар ва ҳатто оламдан ўтганларнинг умумий сони айтилмаётгани ҳам - аҳволимиз ДАБДАЛА эканлигини яна бир бор намойиш қилмоқда.