10 August 2020
15:17 - Светлана Тихоновская Белорусиядаги сайловларнинг илк натижаларни қабул қилмади, ўз партиясини яратмоқчи, Шавкат Мирзиё эса, Лукашенкони ғалаба билан табриклади

Белорусиядан келаётган хабарларга кўра, мустақил номзод Светлана Тихоновская Марказий Сайлов Комиссияси бугун эълон қилган кечаги президентлик сайловларининг илк натижаларини қабул қилмаслигини, ўзи ҳокимият учун курашни давом эттиришини, бунинг учун ўз партиясини яратишини эълон қилибди.

МСК эълон қилган натижалар мухолифатчилар айтган натижаларнинг акси - мухолифатчилар томонидан интернетда ташкил этилган ва 1,1 миллиондан ортиқ сайловчи иштирок этган “Голос” лойиҳасида Светлана Тихановская 70 фоиздан ортиқ овоз олиб ғолиб бўлгани маълум қилинганди. МСК эса, айнан Александр Лукашенко

Хуллас, Белорусияда сайлов натижалари туфайли чиққан натижалар атрофидаги жанжаллар дарҳол битмайдиганга ўхшайди. Чунки, ҳукумат кеча юзлаб мухолифатчилар, Светлана Тихановскаянинг командаси эса, минглаб сайловчилар ҳибсга олинганини айтмоқдалар.

Аммо, Лукашенконинг тарафдорлари ҳам жим ўтиришгани йўқ. Улар, яъни Владимир Путин, Қозоғистон лидери Нурсултон Назарбой ва ҳатто Ўзбекистоннинг хўжайини Шавкат Мирзиё сайловдаги асосий номзод Александр Лукашенкони расмий табрикладилар.

Расмда кечаги сайловларда овоз бераётган Светлана Тихоновскаяни кўрмоқдасиз.