16 July 2009
12:25 -
Медведев Обама йўлида: Россия президенти Москвадаги марказий масжидга борди, навбат Ислом Каримга
АҚШ президенти Туркия ва Мисрга қилган ташрифлари доирасида масжидларни зиёрат қилиши ва у мамлакатлардан туриб Ислом дунёсига қаратилган илиқ сўзлар айтиши дунёда катта қизиқиш ва олқиш уйғотгани учун бўлса керак, Россия президенти Дмитрий Медведев ҳам масжидга бориш эҳтиёжи сезибди. Кеча у Москванинг маркзий масжидини зиёрат қилди, эски ва қурилаётган янги биноларни айланди.
Дмитрий Медведев бу ерда бир гуруҳ Ислом уламолари билан мажлис шаклида суҳбат ўтказди. Бу воқеа ҳақида ҳатто Туркия телевиденияси репортаж берди, аммо рус оммавий ахборот воситалари унга эътибор бераётганлари сезилмади.
Бир вақтлар, ўша замоннинг эйфорияси билан, Ўзбекистон президенти Ислом Карим Ислом Дунёсининг энг буюк жомесини ва Каъбани зиёрат қилиб келган бўлса ҳам, ўз мамлакатида биронт масжидга бормаган. Обама ва Медведевдан кейин бориб қолса ажаб эмас.