16 July 2009
08:51 -
Эндоувер шаттл кемаси фазога учди, бориб халқаро станцияга туташади
Икки соатча аввал АҚШнинг Флорида штатидаги Канеререлл бурнида жойлашган космодромдан Эндоувер шаттл кемаси фазога учирилди. Етти кишилик экипажи бўлган шаттлнинг учирилиши бир неча кундан бери бир неча марта орқага қодирилганди. Шаттл бир неча соатдан кейин Халқаро Фазовий Станицияга (ХФС) туташади ва 16 кун ўша ерда қолади. Янги келадиганлар билан станция “аҳолоси”нинг сони 13 га етади.
Оғирлиги 2 минг тонна бўлган Эндоувер ичида ХФСнинг ташқарисида тадқиқотлар олиб боришда керак бўладиган махсус платформа бор. Япония тарафидан тайёрланган платформа станциянинг сиртига маҳкамланади. Бу платформа ўрнатилгандан кейин станция ташқарисида тадқиқотлар ўтказса бўладиган ва қиймати 100 млд доллар бўлган комплекс ишга ҳозир бўлади. 16 мамлакатнинг иштирокида яратилган комплексда ишлар сентябрь ойида бошланади.
Ер юзидан 365 км баландликда 10 йилдан ортиқ вақт учиб юрган ХФСнинг ҳажми 26 минг кубметр бўлиб, унинг ичида тадқиқотлар ўтказиш учун кераклича жойдан ташқари, Америка стандартлари бўйича 5 хона, яъни ҳар бири чўмилиш кабинали, 5 хона бор.