16 July 2009
02:36 -
Тоҳир Йўлдош тожик расмийларини Мирзо Зиёевнинг ўлимида айблади
Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг раҳбари Тоҳир Йўлдош илк бор тожик тилида қилган ва ўзбек акценти яққол сезилиб турган аудиомурожаатида тожик мухолифатининг собиқ лидерларидан бири Мирзо Зиёевнинг Тожикистон хавфсизлик хизматлари томонидан ўлдирилганини даъво қилмоқда.
- Бир неча кун аввал Тавилдара минтақасида Ислом уйғониш партиясининг собиқ қўмондонларидан бири ҳукумат томонидан аввал ҳибсга олиниб, кейин қатл этилган, - дейди Тоҳир Йўлдош.
Унинг айтишича, ҳеч қачон Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг аъзоси бўлмаган Мирзо Зиёев ҳукумат ҳийласининг қурбони бўлганини ва бу ҳийла 1997 йилда “Миллий ярашув битими”нинг имзоланишидан бошланган. 1992 йилда жиҳод бошланганидан буён биз Тожикистон мужоҳидлари билан бир сафда бўлдик, аммо 5 йиллик жиҳод ҳеч қандай натижасиз якун топди. Тожикистонда бугун кузатаётганимиз ана шу ҳийланинг ҳосиласидир¸ дейди Тоҳир Йўлдош аудиомурожаатда.
Тоҳир Йўлдош Ўзбекистондан сиқиб чиқарилганидан сўнг 1992 йилда Тожикистон исломий мухолифати раҳбари Саид Абдулло Нурийга ўз ёрдамини таклиф этгани ва кейинчалик беш йил давомида Тожикистонда минглаб одамларнинг қонини тўкишда иштирок этгани рост.
Тоҳир Йўлдош “жиҳод” деб айтаётган амалиётлар Тожикистонни дунёдаги энг қашшоқ давлатга айлантирди. Уруш давомида 100-150 минг одамнинг нобуд бўлгани, 100 минглаб одамнинг мамлакатни ташлаб чиққани маълум.
1997 йилда “Миллий ярашув битими” имзолангач, Тоҳир Йўлдош ва унинг сафдоши Жума Намангоний ўзларининг юзлаб жангарилари билан Афғонистонга ўтишга мажбур бўлди ва Толибон ҳаракати аъзоларининг паноҳида қўним топди.
2001 йилда Афғонистонда АҚШ бошчилигида ўтказилган аксилтеррорчилик амалиётлари давомида Жума Намангоний ўлдирилди, Тоҳир Йўлдош ўз тарафдорлари билан Покистоннинг Вазиристон ҳудудига қочиб ўтди.
Навбатдаги мурожаатида Тоҳир Йўлдош бир кун келиб ўз жангарилари билан бирга Марказий Осиё режимларига зарба беражаги ҳақида огоҳлантиради. Аммо Покистондан келаётган хабарларга кўра, мунтазам равишда нишонга олинадиган Ўзбекистон Исломий ҳаракати аъзоларининг кўпчилиги йўқ қилинган.
Ўтган ойда Покистон армиясининг расмий вакили Атхар Аббос Жанубий Вазиристонда амалга оширилган ҳаво ҳужумлари чоғида ўнлаб ўзбек жангариларининг ўлдирилгани¸ Ўзбекистон исломий ҳаракати етакчиси Тоҳир Йўлдошнинг эса жароҳатлангани ҳақида маълум қилганди. Тоҳир Йўлдошнинг сўнгги овозли номаси эса ушбу хабарни инкор этади. // “Озодлик” радиосидан