14 July 2020
16:21 -
Хориждаги ватандошлар ярим йил ичида Ўзбекистонга 2,4 млрд доллар жўнатишган

Чегара ортига жўнатилган валюта маблағларининг ҳажми эса 427 миллион долларни ташкил этган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 миллион доллар ёки 9 фоизга камроқлигини кўрсатмоқда. Натижада, трансчегаравий пул ўтказишлар бўйича ижобий сальдо 2 миллиард доллар даражасида бўлган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 116 миллион доллар (5 фоиз) га камроқ бўлган.
Май ойида халқаро пул ўтказиш тизимлари орқали 485 миллион доллар кириб келган ва апрель ойига нисбатан ўсиш 1,9 баробарни ёки 235 миллион доллар ортиқчани ташкил этган. Июнь ойида ўзбекистонликлар ватанга 621 миллион доллар жўнатишган. Бу эса пул ўтказмалари ҳажмининг ишончли тарзда тикланаётганидан дарак беради.
Июнь ойида Марказий банк бошқаруви трансчегаравий ўтказмалар оқимининг тикланиши «аҳолининг истеъмолчилик кайфиятига ижобий таъсир ўтказиши керак»лигини қайд этган эди. // Kun.uz