15 July 2009
00:33 -
Хитой қатлиом айбномаларини рад этди
Хитой ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Қин Ганг Урумчидаги воқеаларни қатлиом деб баҳолашнинг ҳеч бир маъноси йўқ деб айтди, дейилади Reuters агентлигининг Пекиндан берган хабарида. 5 июль воқеаларида ўлганларнинг кўпчилиги хитойлар, қайси мамлакатда бундай воқеани қатлиом деган бўлишарди, дебди бугун Хитойлик расмий.
Хитой расмийларининг тарқатган маълумотларига кўра, 5 июль воқеаларида 184 киши ўлган, улардан 137 киши хитой бўлган. Туркия бош вазири Ражаб Эрдўғон ўша воқеаларни уйғурларга қарши қатлиом деб баҳолаган эди.
Хитойда чиқадиган China Daily газетаси “ўлган 187 киши ичида 137 хитой борлигининг ўзи ҳамма нарсани айтиб турибдику” дегандан кейин, Ражаб Эрдўғондан ўз сўзларини қайтариб олишни талаб қилган. Эътибор бериш лозимки, бу сўзлар газетаники, Хитой расмийларининг эмас. Дитатураларда газетанинг ҳар бир сўзи ҳукуматнинг позициясини ўзида акс эттириши маълум, лекин баёнотларнинг расмийлар тарафидан берилиши билан газета номидан берилиши фарқли нарсалар.
Агар шундай талаб Хитой ҳукуматидан келса, шак-шубҳасиз, Хитой-Туркия мунсабатлари жиддий шаклда бузилган бўларди.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойининг ўрталарида Хитой заводаларидан бирида хитойлар 2 уйғурни ўлдиргандан кейин, бунга жавобан 5 июлда уйғурлар Урумчида норозилик чиқишлари уюштирдилар. Тинч бошланган акциялар тартибсизликларга айланиб кетди ва турли манбаларга кўра, юзлаб одам ўлди. Биринчи куни ўлганлар ичида хитойлар кўп бўлган. Аммо, 2 кундан кейин хитойлар қасд олишга чиққанларида нобуд бўлганларнинг сони ҳақида маълумот йўқ.