14 July 2009
21:18 - Анталияда ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари ва адвокатлар учун тренинг-семинар ўтказилмоқда
АҚШнинг Fredoom House ташкилоти Қозоғистон бўлими томонидан Туркиянинг Анталия шаҳрида ҳуқуқ ҳимояилари ва адвокатлар учун "Жиноий ижро тизимида инсон ҳуқуқлари аҳволи" мавзуида семинар-машғулотлар ўтказилмоқда. Бугун иш бошлаган ва ҳафта охирида тамом бўладиган семинарда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти фаоллари, Тезкор Аксилтаъсир Гуруҳ таҳлилчилари ва мамлакатимизнинг турли вилоятларидан келган адвокатлар иштирок этмоқда. Семинарга тренер сифатида Fredoom House экспертлари, ҳуқушунос олимлар таклиф этилган.