14 July 2009
20:48 -
Афғонистонда янги талафотлар: бир италиялик аскар ўлдирилди, уч нафари ярадор, АҚШнинг вертолёти қулаб тушди, 6 киши ҳалок бўлди
Мамлакатнинг ғарбий қисмидаги Фарах вилоятида йўл четга қўйилган бомбанинг портлатилиши натижасида бир италияалик аскар ўлган, яна уч нафари яраланган. АҚШнинг денгиз пиёда аскарлари ва НАТО қўшинлари шиддатли ҳужумга ўтгандан бери афғон жангариларининг фаоллиги ҳам ортди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.
Бугун НАТО қўшинларини ноҳарбий юклар билан таъминловчи АҚШнинг бир вертолёти техник сабаблар туфайли қулаб тушгани ва армияда контракт бўйича ишлайдиган афғонистонлик ва европалик 6 киши ўлгани ҳам хабар қилинди.
Толиблар бу вертолётни ўзлари уриб туширишганини иддао қилишмоқда.
НАТО расмийларининг билдиришича, 4 минг америкалик денгиз пиёда аскари ва юзлаб НАТО аскарлари Толибонга қарши 2001 йилдан бери энг катта операция ўтказмоқдалар.