30 May 2020
12:37 -
Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигига: USAID ҳам керак, аммо етарсиз

Бу ҳақдаги хабарда айтилишича, видеоконференция шаклида ўтказилган музокараларда Инвестициялар ва Ташқи Савдо Вазирининг ўринбосари Шуҳрат Вафоев ва Соғлиқни Сақлаш Вазирининг биринчи ўринбосари, Санитария-Эпидемиологик Осойишталик Агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев ҳам иштирок этибдилар. Музокаралар яхши бўлибди.
Аммо, Глориа Стиль айтишича, фақат Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида USAID йўналиши бўйича 120 миллион АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги лойиҳалар амалга оширилган, 2020 йилда коронавирус тарқалишига қарши кураш, жумладан лаборатория базалари салоҳиятини кенгайтириш ва тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш учун яна 3,8 миллион доллар ажратмоқчи. Бу ҳам яхши янгилик.
Аммо, унутмайликки, аҳолиси 30 миллиондан ортиб бораётган Ўзбекистондек давлат учун бунча пулдан фойда кўп бўлмайди ва бўлолмайди. Демак, жиддий йўналишлар уcтида ҳам ўйлаш ва ишлаш керак.