22 May 2020
21:31 -
Покистонда авиаҳалокат ва Андижонда Шавкат Мирзиёнинг фожеаси

Андижонда бўлган фалокат ундан ҳам кучли бўлиб чиқди. Кеча Шавкат Мирзиё бугун Наманган вилоятига бориб, ўзбек аслли Россия миллиардери Алишер Усмон у вилоятдаги 5 минг кишига берган моддий ёрдами билан танишмоқчи эди. Аммо, нимадир юз берди, Шавкат Мирзиё Наманганга боролмади, иккинчи кунини ҳам Андижонда ўтказди.
Нима бўлганда ҳам, Покистонда сал кам 100 киши ҳалок бўлди, Андижонда Шавкат Мирзиёнинг кайфияти бузилди. У ёмон кайфият билан Тошкентга қайтиб келганини бизга таниш бўлган ҳамма журналистлар айтмоқдалар.
Карачида олинган ва бу хабарга илова қилинаётган расм мустақил манбалардан олинди.