21 May 2020
09:44 -
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 31 млрд доллардан ошгани эълон қилинди

Ҳозир эълон қилинишича, 2020 йил 1 май ҳолатига кўра, расмий захиралар 31,2 млрд долларни ташкил этибди. Ўзбекистоннинг захиралари заиф диверсификацияланган, шунинг учун деярли барча миқдор олтин (18,5 млрд доллар) ва хорижий валютадаги захира активлар (12,3 млрд доллар) ўртасида тақсимланган.
Марказий Банк ушбу маълумотларни ошкор қила бошлаганидан бери (2017 йил кузида) биринчи марта расмий захиралар 31 миллиард доллардан ошди. Бундай ортиш асосан олтин нархининг ўсиши ҳисобига бўлаётгани ҳам урғуланган.
Захиралар, шу билан бирга, мамлакатнинг “хавфсизлик ёстиқчаси” деб ҳам ҳисобланади - улар салбий ташқи шок ҳолатларда зарбани камайтирувчи омил сифатида зарур ва захираларнинг етарлилиги шок ҳолатларнинг хусусиятига бевосита боғлиқ.