18 May 2020
17:48 -
“Бирлик” раҳбари Абдураҳим Пўлат билан ҳам учрашган ўзбекларнинг Афғонистондаги лидери, собиқ президент ўринбосари генерал Абдурашид Дўстимга маршал унвони берилади

Бундан ташқари, Абдурашид Дўстим Ҳукуматнинг Олий Кенгаши ва Миллий Хавфсизлик Қўмиталарида ҳам аъзо бўлади.
Умид қиламизки, бу ҳужжат тўла амалга оширилади, генерал Абдурашид Дўстим маршал унвони олади.
Вақти келгани учун эслатиш керакки, Абдурашид Дўстим биринчи марта Туркияга қочиб келган кунлари, яъни 15 йилча аввал, Ўзбекистон “Бирлик” Халқ Ҳаракати лидери Абдураҳим Пўлат билан Анқарада учрашган ва улар стратегик ҳамкорлик қилишга келишган эдилар.