16 May 2020
00:31 -
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони кеча 2682 га чиққанини эълон қилди

Эслатиш керакки, бизда биринчи коронавирус юқтириш 15 мартда гўёки бошланган эди. Мана, шу рақам 2682 бўлибди. Бунинг устига, оламдан ўтганлар сони 2 кун аввал 11 га чиққанди. Ким бу рақамларга ишонади?
Авваллари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, бу ва бу каби рақамларга ишонадиган аҳмоқлар бизда кўп эмас. Аммо, ҳозирча шу каби ёлғон рақамлар билан ишлашга ва яшашга маҳкуммиз.