10 May 2020
22:54 -
Ўзбекча ҳақиқат: Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хабар қилишича, мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони бугун 2418 га чиқибди

Эслатиш керакки, бизда биринчи коронавирус юқтириш 15 мартда гўёки бошланган эди. Мана, шу рақам 2418 га чиқибди. Ким бунга ишонади?
Авваллари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, бу ва бу каби рақамларга ишонадиган аҳмоқлар бизда кўп эмас. Аммо, ҳозирча шу каби рақамлар билан ишлашга ва яшашга маҳкуммиз.