08 May 2020
12:55 -
Жуда қизиқ: Алишер Усмоновнинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ёзган хати ва 10 млн долларлик ёрдами ҳақида

Бу хат кўрсатмоқдаки, Алишер Усмонов кечроқ бўлса ҳам 2 нарсани тан олгандек бўлмоқда. Биринчиси, у ҳозир Ўзбекистонда эканлиги, иккинчиси, “Сардоба” сув омборидаги фалокат туфайли ўзбек халқига 10 млн долларлик ёрдам бераётганидир.
Раҳмат Сизга, Алишер Усмонов жаноби олийлари! Аммо, баъзи саволлар ҳали ҳам жавобсиз қолмоқда. Нега хатни ўзбек халқига эмас, Шавкат Мирзиёга йўлладингиз? У одам бугун бор, эртага йўқ бўладику?
Аммо, хатингизнинг охирги жумласи ростдан ҳам мақтовга сазовор: “Мен халқимизнинг дуоларига қўшилиб, уларнинг бошига тушган кутилмаган синовлардан тезроқ халос қилишини Оллоҳдан сўраб қоламан.”
Табиий, “кутилмаган синовлар” деганда Ўзбекистон халқининг бошига халқнинг душмани Шавкат Мирзиё ўтқазилганини ҳам назарда тутмоқдасиз. Бунинг учун ҳам КАТТА РАҲМАТ!
Дарвоқе, бошқа манбалардан маълум бўлишича, 10 млн долларлик ёрдамингизнинг 5 миллиони Ўзбекистонга, қолган 5 миллиони Қозоғистон халқига экан. Бу ҳам яхши қадам.