02 May 2020
02:12 -
Туркманистоннинг Лебоп вилоятидаги бўронда 27 апрель куни бир неча ўн киши бедарак йўқолгани айтилмлқда

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, табиий офат вақтида 20 га яқин киши ҳалок бўлган. Норасмий манбалар 27 ва 28 апрелда Туркманобод шаҳридаги деярли ҳар бир туманда табиий офат қурбони дафн этилганини билдирдилар.
Таъкидланишича, Туркманободда жабрланганлар турли тиббиёт муассасаларига жойлаштирилаётган бўлса, қишлоқ жойларида уларга ҳаттоки биринчи ёрдам кўрсата олинмаяпти.
Туркманободда вайроналарни тозалаш ишлари билан аскарлар шуғулланмоқда. Шаҳарда йўл назорати хизмати ва ҳарбий автоинспекциянинг кўплаб ходимларини учратиш мумкин. Улар автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчилар атрофдаги ҳодисаларни телефонга олмасликлари ортидан кузатув олиб боришмоқда.
Эслатиш керакки, Туркманистонга 27 апрелда бўрон ва кучли шамол ёпирилганди. Бундан Лебоп вилояти энг кўп талафот кўрган. Табиий офатдан кейин вилоятда алоқа узилган, полиция у ерга олиб борувчи йўлларни тўсиб қўйган. Ўзбекистонда ҳам бу ҳақда алоҳида хабар тарқатилмаганди.
Энг қизиғи, давлатнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари табиий офат билан боғлиқ ҳодисалар ҳақида ҳеч қандай хабар тарқатмадилар.
Бу хабарга қўйилаётган расм номаълум манбалардан олинган.