01 May 2020
17:36 -
Жуда қизиқ: Шавкат Мирзиё бизнинг танқиддан кейин Сирдарёга етиб борибди, Абдулла Арипов билан кўришмабди

ЎзАнинг ўта қисқа хабаридан у киши ростдан ҳам Сардоба туманига борган ёки бормаганлигини ҳам билиб бўлмайди. У қандайдир ниқоб таққан ўзбеклар билан учрашмоқда. Аммо, у нима дегани, қандай жавоб олингани умуман тилга олинмайди.
У маҳаллий фуқароларга умумий гаплардан иборат лекция ўқиганга ўхшайди. Бир кун аввал у Бухорага ҳам бориб шундай қилган, гўёки табиий офатлар қаршисида расмга ҳам тушмаган эди.
Хуллас, ҳамма нарса эскиси каби. Фақат битта янгилик борга ўхшайди, у тушган расмларнинг бирида вертолёт кўринмоқда. Демак, у вертолётда борганми? Ростдан ҳам, жуда қизиқ. У ўша ердаги Бош Вазир Абдулла Арипов билан кўришмагани ҳамма нарсадан қизиқ.