25 April 2020
12:51 -
Ўзбекистон – масхарабозликлар макони: Мамлакатимизда ўртача ойлик иш ҳақи тўғрисида НАВБАТДАГИ ёлғон маълумотлар тарқатилди

Узундан узоқ хабарда айтилишича, ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг республика бўйича ўртача кўрсаткичидан соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш фаолияти – 29,9 фоизга, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар - 27,7 фоизга, таълим соҳаси - 19,1 фоизга сезиларли даражада паст бўлган, аммо, банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти - 111,5 фоизга, ахборот ва алоқа соҳаси - 61,5 фоизга республика бўйича ўртача кўрсаткичдан сезиларли даражада юқорилиги кузатилганмиш.
Бироқ бу хабарда бундай ўсиш ва пастга тушиш ниманинг ҳисобига бўлгани умуман тилга олинмайди. Ҳамма, Давлат Статистика Қўмитасига ишониши керак – тамом-вассалом.
Ҳурматли ўқувчиларимиз! Бундай масхарабозлик ва ёлғонлик руҳидаги хабарларга коронавирус замонида ҳам, тинчлик замонида ҳам қарши эканлигимизни кўрсатишимиз лозим. Келинг, айнан шундай қилайлик.
Авваламбор, тушуниб етингки, Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ойлиги Ислом Каримов замонида МДҲ давлатларни ичида энг паст бўлган ва ҳозир ҳам пастлашиш давом этмоқда. Масалан, бизда Шавкат Мирзиё 13 йил Бош Вазир бўлган йилларда аҳолининг ўртача ойлиги 100 доллар атрофида эди. Энди, баъзи соҳаларда ўртача ойлик 2,5 миллион сўм бўлгани, яъни 250 долларга чиққани айтилмоқда. Бундай бўлиши мумкин эмас, мумкин бўлган бўлса, нимага бўлгани кўрсатилиши ШАРТ.
Мавжуд ҳокимиятда шу ҳақда изоҳлар талаб қилиш, бизнинг мажбуриятимиз. Акс ҳолда, ҳаромий Ислом Карим ўз вақтида айтганидек, халқимиз дангаса бўлгани учун миллионлаб ватандошларимиз чет элларда қуллардек яшаб, Ўзбекистондаги оилаларини боқаётган бўлиб чиқадиларку!!!
Бундай бўлиши МУМКИН ЭМАС. Ҳар доим меҳнакашлиги билан танилган халқимиз ҳозир дангасалар подасига айланиб қолгани, фақатгина Россияда 2 миллиондан ортиқ ватандошларимиз қуллардек ишлаётганлари - АФСОНАДИР.
Улар қуллардек ишламаяптилар, ростакам МЕҲНАТ қилмоқдалар. Акс ҳолда, уларнинг ҲАММАСИ ҳозироқ ўз юртига қайтган бўларди.
Бу хабарга қўйилган рақамлар ва илова қилинаётган расм Kun.uz Интерент нашридан олинди.