20 April 2020
01:40 - Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хабар қилишича, Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 1565 нафарга чиқибди
Вазирликнинг хабарида айтилишича, 2020 йил 19 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони 1565 нафарни ташкил қилмоқда.

18 апрель куни коронавирус юқтирганлар сони 85тага ошиб, 19 апрель куни ўсиш 75тага чиққанди. Шу вақтгача 225 киши касалликдан соғайди, 5 киши оламдан ўтди.

Авваллари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, бу ва бу каби рақамларга ишонадиган аҳмоқлар бизда кўп эмас. Аммо, ҳозирча шу каби рақамлар билан ишлашга ва яшашга маҳкуммиз.