04 March 2020
05:09 -
АҚШ армиясининг Афғонистондаги ҳарбийси бугун “Толибон”га қарши ҳужум қилинганини хабар қилди
Полковник Сонни Леггетт “Twitter”даги ҳисобдан хабар қилишича, бугун 4 март куни Афғонистоннинг Гелмонд вилоятида АҚШ ҳарбийлари “Толибон”нинг шу вилоятдаги отрядларига ҳужум қилиб, уларнинг фаолиятини кучсизлантирдилар. У толибонларни эҳтиёт бўлишга ва шу кунларда имзоланган АҚШ-“Толибон” шартномасини бузмасликка чақирибди.
Маълумки, дейди мухбиримиз, 29 февралда имзоланган АҚШ-“Толибон” шартномасига кўра, икки тараф бир-бирларига ҳужум қилмаслик ҳақида келишган эдилар. Бугун АҚШ қўшинлари бу шартномани буздилар. Табиий, ҳақиқий айбдор “Толибон” террористлари, аммо амалда АҚШ ҳарбийлари бўлиб кўринмоқда.