30 March 2020
13:40 -
ЎзАнинг шу хабарига ишонасизми? “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида корхоналар барқарор фаолият кўрсатмоқда эмиш!

Хабарда “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси” дирекцияси раҳбари Фарруҳ Раҳмоновнинг қуйидаги сўзлари келтирилган: “Жорий йилнинг январь-февраль ойларида 195,4 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 3,2 милион АҚШ долларлик маҳсулотлар экспортга йўналтирилди. Яқинда 9,6 миллион долларлик 5 та истиқболли лойиҳани ишга туширдик. Йил давомида Маъмурий кенгаш хулосасига асосан эркин иқтисодий зона ҳудудига жойлаштирилган 136,2 миллион доллари миқдоридаги 45 та лойиҳалар тўлиқ ишга туширилиб, 4 минг 600 янги иш ўринлари яратилишига эришилади.”
Бу корхона жорий йилнинг январь-февраль ойларида катта мувафаққиятларга эришганига ишониш мумкин, дейди мухбиримиз. Аммо, ҳозир у ерда жиддий ишлар бўлаётганига аҳмоқ ҳам ишонмаса керак.