18 March 2020
20:31 -
Сенсациялар сенсацияси: Туркияда гўёки ўзини-ўзи ўлдирган ўзбек аёли Нодиранинг танасида фақат эркакларда бўладиган моддалар топилган экан. Уйнинг эгаси Ширин Уналданми?

Фан доктори, профессор Илёс Доған мустақил мутахассисларнинг фикрларига ҳам асосланиб, бу фактга текширувчилар эътибор бермагани – ўлим бўйича қўйилган диагноздаги энг катта хато айнан шу эканлигини урғулабди. Бу нарсалар Нодира Қодированинг ўлими бўйича олиб борилган тадқиқотларда умуман тилга ҳам олинмапти.
Ваҳолангки, Нодира Қодированинг акаси Муҳаммадали синглисининг ўлими куни соаат 20:00 да Ширин Унал ўзига телефон қилгани, айнан шу пайтда ўқ овозига ўхшаш товуш келгани, у ўша заҳоти такси олиб, соат 20:30 да воқеа ерига етиб борганида, синглиси касалхонага олиб кетилганини билган. 112 телефонида касалхонага соат 20:52 да телефон қилингани айтилган.
Cуддаги ҳужжатларда эса, маҳалладан соат 21:30 да телефон бўлгани, ўлим соати 21:52 эканлиги кўрсатилган.
Бу чалкашликлар кўрсатмоқдаки, Нодира Қодированинг ўлими бўйича ўтказилган суднинг ҳукмлари жуда шубҳали, дейди мухбиримиз. Тахмин қилиш мумкинки, Илёс Доған энди апелляция судига мурожаат қилади.