18 March 2020
02:43 - АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи – Dow Jones индекси – кеча 1 минг 49 поғонага юксалди. Нималар бўлмоқда ўзи?
Кеча, 17 март куни Нью-Йорк Фондлар Биржасининг, айни замонда, АҚШ иқтисодиётининг аҳволини ўзида акс эттирувчи Dow Jones индекси 1 минг 49 поғонага юксалиб, 21 минг 237 га чиқди.

Қаранг, даҳшат, Dow Jones индекси бир кунда 1 минг 49 поғонага юксалди ва АҚШда аҳвол унчалик ёмон эмаслигини ҳаммага кўрсатиб берди!!! Ваҳолангки, ўтган куни Dow Jones индекси сал кам 3 минг поғонага тушиб, аҳвол дабдала эканлигини намойиш қилган эди.

Буёғи нима бўлади? Бу саволга жавоб бериш осон эмас. Кўрамиз, жараёнлар бугундан бошлаб қандай давом этади?