25 February 2020
15:24 -
Шармандалик: АҚШ иқтисодиёти ҳам ерга урилганини Ўзбекистонда биринчи бўлиб “Ҳаракат” хабар қилди, Шавкат Мирзиё эса Япония ва Жанубий Корея билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилибди

АҚШ иқтисодиёти чўкаётган соатларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Япония ва Жанубий Корея билан иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилувчи қандайдир йиғилиш ўтказган экан. Бугун бу ҳақда мамлакатимизнинг сал кам ҳамма оммавий ахборот воситалари хабар тарқатдилар.
Нима ҳам дердик, ўлаётган Ўзбекистон учун бу оддий воқеа. Масхарабозлик даражаси бизда шармандаликдан ҳам ортиб кетди. Ва бундай ишнинг бошида Президент Шавкат Мирзиёнинг ўзи шахсан турибди.
Шавкат Мирзиёнинг бу хабарга қўйилган расми архивимиздан олинди.