22 February 2020
19:32 -
Нур-Султон ва Олмата шаҳарларида рухсатсиз митингга чиққан 100 дан кўпроқ демократ ушлаб кетилибди

Маълум бўлишича, бу митинглар ҳозир Ғарбда қочиб юрган собиқ Энергетика Вазири, айни замонда, “Демократик Қозоғистон учун” ташкилотининг раҳбари Мухтор Аблязовнинг чақириғи билан уюштирилган.
Митингда қўлга тушганларнинг анчагина қисми ҳеч қандай партия ёки ташкилотларга аъзо эмасликларини, аммо мамлакатдаги аҳвол ёмонлиги сабабли кўчаларга чиққанларини айтишибди. Митинглар ўтказишга ҳаракат пойтахт Нур-Султон ва собиқ пойтахт Олматада кузатилгани ҳам айтилмоқда.
Бундай хабарлар ўзбеклар учун ҳам дарс бўлиши керак.
Расмда - Мухтор Аблязовнинг Лондондаги уйи (2011 йил).