14 February 2020
17:28 -
14 феврал Бобурнинг туғилган куни, 9 феврал Навоийнинг туғилган куни эди

Бобур туғилган Андижон вилоятида бугун Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси ва Бобур Халқаро Жамоат Фонди иштирокида Андижон вилояти ҳокимияти тарафидан уюштирилган тадбирда шоир ва ёзувчилар, юртимиздаги, шунингдек, Ҳиндистон, Афғонистон, Қозоғиcтон, Қирғизистондан келган бобуршунос олимлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди. Бобур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди, Андижон вилояти ҳокими ва Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси раисининг ўринбосари нутқ сўзладилар.
Айни замонда, эслатиш керакки, бор-йўғи бир неча кун аввал, аниқроғи, 9 февралда бошқа улуғ шоиримиз Алишер Навоийнинг 579 йиллиги нишонланган эди. Феврал ойи миллатимиз учун катта байрамлар куни эканлигини яна бир бор ҳаммага эслатдик ва намойиш қилдик.
Расмда - Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур.