24 January 2020
19:31 -
Томскдаги ёнғинда яна бир ўзбекистонлик ҳалок бўлгани аниқланди

Ўзбекистон ФВВ маълумотига кўра, мутахассислар томонидан олиб борилган бирламчи таҳлил натижаларига кўра, ёнғин оқибатида Андижон вилояти Андижон туманида истиқомат қилган Мамаджонов Музаффаржон Дилмуротович ҳам ҳалок бўлгани аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, 21 январга ўтар кечаси Россиянинг Томск вилояти Асино туманидаги бир қаватли ёғоч уйда ёнғин рўй бериб, уйнинг 208 метр квадрат майдони ёниб кетганди.
Дастлабки хабарларда ёнғин оқибатида 11 киши ҳалок бўлгани, улардан 10 нафари Ўзбекистон фуқаролари экани айтилганди.
Фожиа оқибатида ҳалок бўлган 10 нафар ўзбекистонликнинг рўйхати эълон қилинган, уларнинг тўққиз нафари Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидан экан. // Kun.uz