13 January 2020
04:14 -
Теҳронда уриб туширилган Украина учоғи йўловчлари хотирасига йиғилиш, Эрон режимига қарши намойишларга айланиб кетди, Доналд Трамп “Уларни ўлдирманг!” деб хитоб қилди

Хавфсизлик хизмати ходимлари йиғилганларни тарқатиш учун кўзни ёшлантирувчи газлар ҳам сепишди. Жуда кўп одам калтакланди, ҳибсга олинганлар ва ҳатто ҳалок бўлганлар борлиги ҳам айтилмоқда. Бундай митинг ва намойишлар бугун ҳам давом этса керак.
Энг қизиғи, АҚШ Президенти Доналд Трамп ўзининг Твиттер ҳисобида инглиз ва форс тилларида шундай деди: “Воқеаларни дунё кузатмоқда, бундан ҳам муҳими, АҚШ кузатмоқда. Интернетни очиб беринг, журналистлар бемалол юришига рухсат беринг! Буюк Эрон халқингизни ўлдирилишини тўхтатинг“.
Франция, Германия ва Буюкбритания каби давлатларнинг раҳбарлари ҳам Эрон ҳокимиятидагиларга мурожаат қилиб, вазиятни кескинлаштирмасликка ва ҳамма муаммоларни тинч йўллар билан ҳал этишга чақирдилар.