10 January 2020
22:45 -
Қизиқ: Ўзбекистон элчиси ЕХҲТ Иқтисодий-Экологик Қўмитаси раиси этиб тайинланибди

Иқтисодий-Экологик Қўмита ЕХҲТ ҳудудидаги иқтисодиёт ва экология соҳаларидаги ҳамкорлик ва хавфсизлик билан боғлик кенг кўламли масалаларни, жумладан коррупцияга қарши курашиш проблематикаси, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги, транспорт ва логистика, миграция, ахборот-коммуникация ва «яшил» технологияларни ривожлантиришни назорат қилар экан.
Бундан ташқари, Хавфсизлик Масалалари бўйича Қўмита раиси этиб Буюк Британиянинг ЕХҲТ ҳузуридаги доимий вакили, элчи Нил Буш, Инсон Ҳуқуқлари бўйича Қўмитанинг раиси этиб эса Чехиянинг ташкилот ҳузуридаги доимий вакили, элчи Иво Шрамек тайинланди.