10 January 2020
07:08 -
Қизиқ: Алишер Усмонов Financial Times газетасига берган интервьюси ҳақидаги мақолани бизнинг сайтимизда 50 мингдан кўп одам ўқиди

Шу мақолани биз бутунлигича “Ҳаракат”нинг сайтида (Harakat.net) ва унинг Фейсбукдаги саҳифасида (facebook.com/harakat.net/posts/2565740937037150?__tn__=K-R) 2020 йил 3 январда эълон қилгандик.
“Ҳаракат”нинг сайти Ўзбекистонда блокирока қилингани сабабли, кўпчилик унинг ФБдаги саҳифасини ҳам билмайди. Шуни ҳисобга олиб, биз бу мақолани арзимаган пулга реклама қилдик.
Мана орадан 5 кун ўтди. Шу вақт ичида бу мақолани сал кам 51 минг киши ўқиди. Сал кам 2 минг киши асосан ижобий муносабат билдирди. Икки юздан ортиқ киши ижобий постинглар қолдирди.
Бу хабарни ёзишдан мақсадимиз, Алишер Усмановнинг Financial Times газетасига берган интервьюси ҳақидаги мақолага ўта кучли қизиқиш бўлганини ҳаммага кўрсатишдир. Мақоланинг Ўзбекистон аҳолиси учун қизиқ жойи – Алишер Усмоновдан мерос қолдириш масаласини қандай ҳал қилмоқчилиги ҳақида сўралганда, у “ҳаёт абадий эмаслиги”ни ва унинг йўлида кўп одамлар унга ёрдам берганини эслаб, “Шу сабабли ўз оиламга ва топ-менежерларимга акцияларимни бериб ёрдам бермоқчиман”, деб айтган экан.
Нима ҳам дердик, “Офарин, Алишер ака!” деймиз.