08 January 2020
22:19 -
АҚШ Президенти Доналд Трамп Оқ Уйда оғзаки баёнот берди, Эроннинг шармандасини чиқарди

Унинг баёнотида кутилмаган ҳеч нарса йўқ эди. Доналд Трамп АҚШнинг буюклигини, унинг иқтисодиёти охирги 3 йилда мисли кўрилмаган даражада юксалганини алоҳида таъкидлади.
АҚШ Президенти Эроннинг охирги ҳужумлари биронта америкаликни жароҳатлантиролмагани, асосий мақсади ядровий қурол яратиш бўлган Эрон, аслида, орқага кетишни давом эттиришини, у ҳеч қачон ядровий қурол яратолмаслигини урғулади ва Эрон каби террорни қўллаб-қувватловчи давлатларга дарс ҳам берди.
Доналд Трампнинг ҳамма гапларини бу ерда келтиришга ҳам ҳожат йўқ. У АҚШнинг буюклигини, Эрон каби террорни қўллаб-қувватловчи давлатлар ўлимга маҳкум эканлигини яна бир бор кўрсатиб берди холос.