07 January 2020
18:27 -
Эрон генерали Қосим Сулаймонийни дафн этиш маросимида чиққан тартибсизликларда ҳалок бўлганлар сони 40 га чиқди

Бир неча соат аввал Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ҳам дафн этиш маросими пайтида чиққан тартибсизликларда 35 киши ҳалок бўлганини билдирган эдилар. Ҳозир дунёнинг оммавий ахборот воситалари ҳалок бўлганлар сони 40 га, турли тан жароҳати олганлар сони 213 га чиққани, шу сабабли дафн маросими кечиктирилгани ҳақида хабарлар тарқатишга бошладилар. Дафн маросими қачон бўлиши айтилмаяпти.