06 January 2020
23:20 -
Гулнора Каримова иши бўйича навбатдаги тергов якунланди. Жиноят иши судга оширилди

Ҳозирда жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун айблов хулоса билан судга юборилган.
Гулнора Каримова 2015 йилнинг августида қатор молиявий жиноятларда айбдор деб топилган ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланганди.
У Ўзбeкистон Бош прокуратураси томонидан триллионлаб сўм даромадни солиқдан яширганлик, ўзгаларнинг триллионлаб сўмлик мулкини товламачилик билан тортиб олиш ва қарийб 2 миллиард АҚШ долларини хорижда бeркитиш каби жиноятларда айбланган.
Кейинроқ Гулнора Каримовага нисбатан фирибгарлик, хорижий валютани яшириш, божхона қонунчилигини бузилиши бўйича яна бир жиноий иш қўзғатилганди.
2017 йилнинг 18 декабрида 10 йилга озодликдан маҳрум этилган Гулнора Каримовага жазо 2018 йилнинг 1 июлида 5 йилга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган.
Лекин уй қамоғида ўтирган Гулнора Каримова Ўзбекистонга етказилган зарарни қоплашга фаол қаршилик қилгани, шунингдек чекловларни бузгани учун 2019 йилда Зангиотадаги қамоқхонага қайтарилган.
Гулнора Каримова энди унга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган муддатини умумий тартибли колонияда ўтамоқда.
2019 йилнинг декабрь ойида бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан навбатдаги жиноят иши бўйича маълумот берган, унга кўра у ўлпон йиғиш ва қўрқитиб, мулкларни тортиб олишда айбланаётгани айтилганди. // Kun.uz
Бу хабар ва расм Kun.uz сайтидан олинди.