31 December 2019
03:48 -
“Эзгулик” Жамияти блогер Нафосат (Шабнам) Оллошукурова руҳий асаб касалликлари касалхонасидан озод қилинганини эълон қилди, ишқилиб буёғи яхши бўлсин

Абдураҳмон Ташанов ва яна бир гуруҳ ҳукумат вакиллари Нафосат Оллошукурова билан 24 октябрда Хоразм вилояти руҳий касалликлар шифохонасида кўришгани ҳақида хабар ҳам тарқатган эдик. Ҳозир маълум бўлишича, Нафосат Оллошукурова 28 декабрда касалхонадан чиқариб юборилган ва у 29 декабрда Тошкентга қайтиб келиб, оила аъзоларининг қучоғига кирган.
Абдураҳмон Ташанов 29 декабрь куни Нафосат Оллошукурова билан жуда қисқа суҳбат ўтказиб, унинг видеосини ўз сайтида эълон қилди. Бу суҳбатда 32 ёшли блогер ва ҳуқуқ ҳимоячисининг қилаётган ишлари бутунлай тилга олинмаган, аммо келажакда у билан алоҳида суҳбат ўтказиш ҳақида ваъда берилган.
Кўрамиз, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган режим Абдураҳмон Ташановга қандай ваколатлар берган ва у блогер билан қандай суҳбатлар ўтказади.
Расмда Нафосат Оллошукуровани кўрмоқдасиз.